Эрдўғон ҳужумга ўтмоқда

496
0

images (34)

Туркия премер-министри Тойип Эрдуғон якшанба куни Анқарада, кўпминглик митингда нутқ сўзлар экан, ўз тарафдорларини ҳукуматга қарши норозиликлар тўлқинига жавобан ҳокимиятдаги партияни қўллаб қувватлаган миқёсли намоишлар ўтказишликка, шунингдек, бўлғувчи сайловларда  шу партия учун овоз беришликка чақирди.

Митинга йиғилганлар ўз етакчиларининг сўзларини ҳурмат билан тинглар ва “Бизлар сен учун ўлимга ҳам тайёрмиз” деб хайқирар эдилар. “Мен жуда бахтлиман, – дейди акция қатнашчиларидан бир аёл. – Мен бу ерда уч соат кутиб турдим, бироқ, керак бўлса бир сутка кутишга ҳам тайёрман. Фақат уни кўрсамгина бўлди”.

Шу вақтнинг ўзида, пойтахтнинг Қизилой майдонида намоишга йиғилган минглаган халқ Эрдуғоннинг ҳокимиятдан кетишлигини талаб қилмоқда эди. Улар уни мамлакатни исломийлаштиришликда, авторитар бошқарувчиликда ва норозилик намоишларини шафқатсизлик билан бостиришликда айблашмоқда эди. Айниқса, намоишчилар ғазабини келтирган нарса, Эрдуғоннинг уларни “қароқчилар” ва “ичкиликбозлар” деб ҳақорат қилганлиги бўлди.

Ҳукуматга қарши митингни полиция сув отувчи мосламалар ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тарқатиб юборди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here