Россия 2014 йилдан кейин юзага келадиган вазиятдан ташвишда

519
0

images (3)

Марказий Осиёда ўз таъсирини йўқотиб бораётган Москва, НАТО ва АҚШ ўз кучларини шу минтақада бошқатдан жойлаштирганидан кейинги юзага келадиган вазиятдан ташвишда. Шунинг учуни ҳам Россия Марказий Осиёда КХШТ давлатлари қўшинларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

27-28 май кунлари КХШТнинг Бишкекда ўтадиган саммитида Россия президенти Владимир Путин ўз ҳамкасбларига КХШТ муштарак кучларини замонавий рус қуроллари билан қуроллантиришни таклиф қилади, шу жумладан қуролнинг маҳфий турлари билан ҳам. Камига, бу қайта қуролланиш 2013 йилнинг охирига қадар битиши керак.

КХШТ бўлинмалари қурол ва техникани Россия армияси арсеналидан олишлиги кутилмоқда. Россия Мудофаа министрлиги бундай кўрсатмани президент маъмурий бошқармасидан 8 май куни Москвада бўлиб ўтган хавфсизлик кенгашининг йиғинидан сўнг олган.

Бу борада эътибор асосан Тожикистон ва Қирғизистонга қаратилади, чунки бу мамлакатлар қуролли кучлари ўта ночор ҳолда. Тожикистон ва Қирғизистоннинг иқтисодий ҳолати эса ўз қуролли кучларини мустақил равишда янги қуроллар билан таъминлашга йўл қўймайди. Бу икки мамлакатни қайта қуроллантириш учун Россия 1,5 млрд доллар ажратган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here