Назарбаев соқол ва ҳижобни тақиқлашга чақирди

495
0

Назарбаев соқол ва ҳижобни тақиқлашга чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев 19-апрел куни Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси билан учрашди.
Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Назарбаев айрим қозоқ фуқаролари соқол қўйиб, шимини қисқартириб кийиши (шим пойчасини тўпиқдан тепада бўлиши) қозоқ урф-одатларига зид эканлигини белгилаб, бунга қонун доирасида тақиқ қўйиш чорасини кўриб чиқишни таклиф қилди.
“Илмсизлик туфайли бизнинг ёшлар соқол ўстириб, шимларини қисқартириб олишяпти. Бутунлай қорага бурканиб олган қозоқ қизлари кўпайиб боряпти. Бу бизнинг анъанага ҳам, халқимизга ҳам ёт бўлган кўриниш, бунга қонун доирасида тақиқ қўйиш йўлини кўриб чиқиш керак. Қозоқлар азадор бўлгандагина қора кийган”,-деди Назарбаев.
Қозоқ президенти керак бўлса ҳукумат диний бошқармани қўллаб, минглаб имомларнинг малакасини оширишда ёрдам беришини қўшимча қилди.
Президент маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Назарбаев мазкур учрашувда мамлакат учун анъанавий мазҳаб – Ислом динининг Ҳанафий мазҳаби эканлигини алоҳида белгилаб ўтди.
Туркистон:
Марказий Осиё республикаларининг мустабид президентлари АҚШ байроқ қилиб берган “терроризм”га қарши кураш баҳонасида соф Ислом дини ва мухлис мусулмонларга қарши кураш олиб боришмоқда. Ўзбекистон жаллоди Каримов ҳам 1999-йил 16-феврал портлашларини уюштирганидан сўнг оммавий равишда Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бошлаб юборган эди. У ҳам терроризмга қарши кураш баҳонасида жамият ичидан исломий кўриниш ва қадриятларни йўқ қилди. Эркаклар соқоли, оқ дўпписи ва аёллар ҳижобига қарши кураш бошланди. Мактаб ва коллеж ўқувчиларини масжидларга киришига ва умуман диний илм олишларига чек қўйилди.
Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон эса терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида ҳатто янги туғилган чақалоқларга исломий исмлар беришни ман қилди. Куни кеча эълон қилинган исмлар рўйхатида ота-оналар учун уч мингдан зиёд исмлардан бирини ўз фарзандларига қўйишлари тавсия қилинди.
Энди Қозоғистон президенти ҳам терроризмга қарши кураш байроғи остида Исломда фарз ва вожиб бўлган қадриятларга қарши курашни кучайтирмоқчи. Бу тоғут ҳокимлар Ислом динига қарши кураш олиб боришаётганда Ҳанафий мазҳабига эргашишларини даъво қилишади. Ҳолбуки, Ахли сунна вал жамоанинг тўртала мазҳабида ҳам соқолни қириб олиш ҲАРОМ. Соқолни бир қабзагача (7.7 см – иякдаги соқолни чангаллаганда муштидан ошиб қолгунича) ўстириш суннат, ошганини кесиб калталатиш мустаҳабдир.
Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин – соқол ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берган эди: Ҳанафий мазҳаби бўйича вожиб. Соқолнинг четларини, яъни бўйин ва юз қисмидаги тукларни олиб тартибга солиш мумкин. Ҳамда соч оладиган машинкада соқолни калта қилиб қисқартириб юриш ихтилофли масала. Узрли ҳолат ёки касб йўқ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолларни тўлиқ қўйинглар, мўйлабларни қиринглар”, дедилар. “Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди”. Бешовлари ривоят қилганлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here