Керри: Россиянинг Асадни қўллаб-қувватлаши Ҳизбуллоҳ билан Эронни қўллаб-қувватлаш демакдир

621
0

Роя газетасининг 2015 йил 9 декабр чоршанба кунги 55-сонидан:

Керри: Россиянинг Асадни қўллаб-қувватлаши Ҳизбуллоҳ билан Эронни қўллаб-қувватлаш демакдир

Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри – Россиянинг Сурия режимини қўллаб-қувватлаш билан Ҳизбуллоҳ ва Эронни ҳам қўллаб-қувватлаётганини, агар Россиянинг суннийлар дунёси билан алоқаларини сақлаб қолиш нияти бўлса, бу иши яхши эмаслигини айтди. Кейин шу ойда Нью-Йоркда Сурия бўҳронига оид музокаралар олиб борилажагини таъкидлади.

Керрининг қўшимча қилишича, Суриядаги сунний мухолафатни Асад режимига қарши ҳужум қилишдан тўхтатишга ўрин йўқлигини Россия билан Эрон тушуниб етиши лозим. Кейин у Россия билан Эроннинг жорий ойда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Сурия келажаги билан боғлиқ сўзлашувларда қатнашажакларини билдирди.

Керри ўтган шанба куни Вашингтондаги «Brookings Institution» институтида бўлиб ўтган конференцияда сўзлаган нутқида халқаро ҳамжамият Сурия бўҳронини ҳал этишда саъй-ҳаракатларини давом эттириши зарурлигини таъкидлади. (Ал-Жазира нет).

Роя газетаси шарҳи:

Америка ташқи ишлар вазири Эрон билан унинг Ливан ва Ироқдаги қўғирчоқлари Асадни қулашдан ҳимоя қилиш учун Сурияга гўё Американинг хоҳишисиз киришгандек гапиряпти!! Россиянинг аралашуви ҳам шундай. Зеро, Россиянинг Сурияда ҳеч қандай сиёсий нуфузи йўқ бўлиб, у ердаги режим Америкага тобе режимдир. Шубҳасиз, Американинг найрангларидан бири шуки, у бу ишларни парда ортида туриб идора қилмоқда. Шу боис суннийларга минтақадаги кураш суннийлар билан шиалар ўртасидаги кураш, Эрон билан Россия илоннинг боши, Американинг ўзи эса Сурия аҳлини Асад режими зулму ситамларидан қутқарувчи, деб кўрсатмоқда. Шунинг учун Суриядаги Америка сиёсатини очиб ташлаш лозим. Бу эса Асад режими аслида Америкага тобе эканини, Қўшма Штатлар альтернатив тайёр бўлгунга қадар бу режимни қўллаб-қувватлаётганини, Эрон, Ироқ, Туркия ва бошқа қўл остидаги давлатлардан мана шу мақсадда фойдаланаётганини, буни амалга оширишда унга Россия каби давлатлар ёрдам бераётганини кўрсатиб бериш билан бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here