Судан ўтиш даври ҳукумати АҚШнинг нуқсонли қарорига телбаларча қувониш билан ўз омадсизлигини яширмоқчи

382
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ўтиш даври ҳукумати АҚШнинг нуқсонли қарорига телбаларча қувониш билан ўз омадсизлигини яширмоқчи

Судандаги ўтиш даври ҳукумати ўзининг ҳарбий ва фуқаровий қаноти билан АҚШ давлат департаментининг «Суданни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариш» тўғрисидаги қароридан – гўё Америка устидан ғалабага эришгандек – телбаларча қувонди…. Ушбу ҳолатни ёритиш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, бундай деди:

«Ўтиш даври ҳукумати ва унинг адаштирувчи ахборот воситаларининг бундай «хурсандлик»лари, қай даражада хорлик ва хўрликка етиб келганимизни кўрсатмоқда. Чунки ўз ҳурматини биладиган давлатлар ҳеч қачон бошқа давлатдан умидвор бўлмайдилар ва унга тиз чўкмайдилар ва бошқа давлат ҳар қанча куч ва имкониятга эга бўлса ҳам, уни рози бўлиши ёки ғазабланишидан титрамайдилар. Мабдаъга эга давлат бошқа давлат билан тенгма-тенг муомала қилади. Ўзига қўйган санкциялардан қўрқиб, Исломга қарши курашиш ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш каби унинг айтганларини қилиш ва миллионлаб доллар тўлаш билан ёвуз қилмишлар содир этгандан сўнг бу санкция олиб ташланганда хурсанд бўлиш ҳолати бу давлатларда асло топилмайди. Бироқ биз рувайбиза ҳукмдорлар ва сохта давлатчалар замонида яшамоқдамиз!».

Матбуот баёнотида қуйидагилар қўшимча қилинди:

«АҚШнинг Судан ҳукуматини телбаларча хурсанд қилган бу қарори нуқсонлидир. Мудом АҚШ Конгресси Суданга келажакда ҳар қандай вақтда суд тақиқидан дахлсиз бўлиш ҳуқуқини бермаган экан, уни қора рўйхатдан асло чиқармайди. Шу боис, бу қарор қонуний жиҳатдан нуқсонли ва сохта қарордир. Судан ҳукумати бу қарордан ўзининг турли ҳаётий соҳалардаги муваффақиятсизлигини яширишда фойдаланмоқда».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Биз Умматни АҚШнинг ушбу қарори фаровон ҳаётни таъминлайди, дея қўйилган бундай адаштирувчи қопқонга илиниб қолишдан огоҳлантирамиз. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳунинг бошқаруви тикланмагунича фаровон ҳаёт бўлмайди. Ушбу бошқарувни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати татбиқ қилади. Шунинг учун бундай хорлик ва хўрликдан чиқиш учун барчамиз Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here