Истамбулнинг Тақсим майдонини полиция тарк этди

523
0

0

Якшанба куни Анқара шахридаги намоиш навбатдаги полиция билан тўқнашуви ила якунланди. Мингдан ортиқ намоишчилар Тойип Эрдуғоннинг истефосини талаб қилиб премер-министр қароргоҳи томон юриш бошлагач, полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Туркияда бир неча кундан буён давом этиб келаётган намоишлар Истамбул шахрининг Тақсим майдонида қайта қуриш ишларини амалга оширишни кўзда тутган ҳукумат лоиҳасига қарши тўрт кунлик норозилик митинги ўтказиш билан бошланган. Бироқ, бу норзиликлар қисқа вақт ичида премьер Эрдуғонга қарши намоишга айланиб кетган ва унинг садоси пойтахт Анқарага, Бодрум, Измир ҳамда бошқа шахарларга етиб борган. Экология ҳимояси учун бошланган акция тез орада ҳукуматга қарши тус олган.

Туркиянинг 67 шахрида 28 май кунидан буён 235 номоиш бўлиб ўтган. Намоишларда жамоатлар арбоблари ҳамда сиёсатчилар қатнашмоқда. Намоишларда жароҳат олганлар сони бир неча мингга етган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Истамбулнинг Тақсим майдонида бугунги кунда ўнлаб минглаган одам йиғилган. Улар Эрдуғоннинг авторитар бошқарувига қарши чиқишмоқда. Полиция майдонни тарк этган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here