Барак Обама яна бир бор уриниб кўрди

483
0

 images (1)

Америка бошчилигида Ғарб олами “терроризмга қарши кураш” номи остида Исломга қарши уруш очганлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бироқ президент Барак Обама Вашингтонда қилган нутқида АҚШ Ислом ва мусулмонларга қарши уруш очмаганлига, балки ал-Қоида каби террористик гуруҳларга карши урушаётганига мусулмонларни ишонтиришга яна бир бор уриниб кўрди.

“Экстремизм ва терроризмнинг асосий қурбонлари ҳам айнан мусулмонлардир”, – дейди у мусулмонларга ачинган ҳолда. Бироқ у Афғонистонда тинч аҳолининг устидан тонналаган бомбаларни ёғдириш террорини ва Ироқдаги мусуслмонларни аёвсиз қирғин қилиш террорини эътибордан четда қолдирди.

Совет иттифоқи қулагандан сўнг АҚШ Исломни терроризм деб атаб ўзининг асосий душмани сифатида тан олди.

“Уни енгишда янги стратегия қўллаши керак, токи унинг илдизига болта урилсин дейди у.

Глобал терроризм чегара билмас экан, унга қарши тинимсиз ва мавҳум уруш олиб боролмаймиз, дейди Обама. Муаййан гуруҳларни аниқлаб, уларни нишонга олиш керак. Xалқаро ҳамкорлик оширилиб, разведка маълумотлари алмашинуви йўлга қўйилади; террористларни тутиш ва жавобгарликка тортишда иттифоқчи давлатлар билан яқиндан ишлаш жоиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here