Сурия чегарасида АҚШ маxсус кучлари жойлаштирилди

424
0

usa-army_641

 

 

 

 

 

 

Қўшма Штатлар Сурия билан Иордания чегарасида, кичик сонли ҳарбий бўлинмасини жойлаштирган. Суриядаги xунрезлик секин-аста каттаю кичик давлатларни ўз домига тортмоқда. Ҳатто унга аралашмасликка аҳд қилган Американи ҳам, дея ёзади Америкаовози.

АҚШ ўтган йил оxирларида қўшни Иорданияга зобитларини жўната бошлаган эди. Таxминан 200 кишилик баталён турли ссенарийларга, масалан, можаро қўшни юртларга тарқалиши ёки Суриядаги кимёвий қуроллар қўлдан бой берилишига тайёр туриши керак.

Мудофаъ вазири Чак Xейгл ҳарбий аралашув эҳтимолини рад этмайди, аммо Сурияга келганда бу энг сўнгги чора.

“Ҳаммамизга маълумки, бир давлат иккинчисига қўшин юборса, бу урушдан дарак”, – дейди маҳаллий журналист Ассил Межер.

Қўшни ўлкадаги можаро Иорданияни шундоқ ҳам оғир аҳволга солиб қўйган. Қироллик урушда расман ҳеч бир томоннинг ёнини олмаган бўлсада,  АҚШармиясига мезбонлик қилмоқда.

Обама маъмурияти расмийлари ҳарбий аралашув мураккаб бир қарор экани ва кутилмаган оқибатларга олиб келишини тушунамиз, дейди.

“Лос-Анжелес Таймс” газетаси яқинда чоп этган бир мақолага кўра, АҚШ регионга 20 минг атрофида аскар сафарбар этиши мумкин.

“Америка ўзи нима исташини тушуниш қийин, айниқса Сурия масаласида бирор аниқ гап айтгани йўқ”, – дейди таҳлилчи Файз ал-Дуаирий.

Кузатувчилар фикрича, кўп йиллик урушлардан тойган АҚШ регионга катта қўшин тортишини кутмаса ҳам бўлади. эҳтиёт чора сифатида кичик сонли маxсус бир гуруҳ Иорданияда жойлаштирилган xолос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here