Ҳокимиятдан йиқитилгандан буён Белорусияда яшаб келаётган ва икки ярим йилдирки сиёсат майдонидан узоқлашиб қолган Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурбонбек Бакиев сиёсатни тарк этганлигини ва ҳозирда аёллар қиладиган иш билан шуғулланаётганлигини ҳамда ҳозирча ватанига қайтиш нияти йўқлигини билдирди.
“Шуни айтиб қўйишим керак, мана икки ярим йилдан буён ҳеч кимга, ҳеч қандай интервью бермадим. Бунинг сабаби мен сиёсатдан кетдим. Қайтиш ниятим хам йўқ. Ҳозирда болаларим ва неваларимнинг тарбияси ҳамда аввал қўлим тегмаган ишлар билан овораман”, деди Бакиев “Интерфакс-Запад” агенттигига.
Аллоҳ Таоло фарзанд тарбиясини аёллар зиммасига юклаган. Шундай бўлсада Собиқ президент бу ишга узи бел боғлаганлигини билдирди. Балки бунга аввалги фарзандларининг тарбиясидан кўнли тўлмаганлиги сабаб бўлгандир ёки аёлининг бунга вақти йўқдир, буёғи бизга қоронғу.
Ҳақиқий сиёсатчи сиёсатни тарк эта олмайди. Бакиев “мен сиёсатдан кетдим”, деганда “энди мен мустамлакачи давлатлар айтган ишларни бажариб бермайман. Бу ишларни қилиш бошқаларга тушади”, деган маънони назарда тутган бўлиши мумкин.
Чунки Собиқ президент сиёсат майдонида юрган пайтда худди хозиргилар каби, катта давлатлар измидан бир қадам ҳам четга чиқмагани ҳеч кимга сир эмас.