Қирғизистон Бош вазири Жонтўра Сотиболдиев мамлакатда АҚШнинг ҳарбий вужуди борасида халқаро мажбуриятларга риоя қилинишини таъкидлади.
Кеча бош вазир Манас аэропортида Манас базасининг келажаги борасида мухбирларга берган баёнотида Бишкек барча мажбуриятларни мунтазам равишда адо этиб келганлиги ва 2009 йилда имзоланган шартнома асосида Америка ҳарбийларининг Манас ҳаво базасидан 2014 чиқиб кетиши учун барча ҳозирликлар кўрилганини айтиб ўтди.
“Халқаро мажбуриятлар асосида АҚШнинг транспортировка маркази борасидаги келишувни рад этиш масаласи юзага келади ва Қирғизистон белгиланган вақтга риоя этади” деб қўшимча қилди Жонтўра Сотиболдиев.
У ўтказилган матбуот конференцияда Манас ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатиш учун Бишкек давлатининг қарори жиддий ва қатъий эканлигини таъкидлади.
Унга кўра, Қирғизистон давлати Манас авиабазасида АҚШ ҳарбий базаси борасида ўз позициясини билдирган ва бу позицияга кескин тарзда амал қилади.
Қирғизистон Бош вазирининг бу баёноти Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Бишкекдаги норасмий йиғилишидан сўнг янгради.
Туркистон:
Аниқроғи бу баёнот Қирғизистон бўйлаб уюштирилган бир қанча тўпалонлардан кейин янгради.
Бу худди АҚШнинг таҳдидларига қарши журъат билан қилинган жавобга ўхшади.
Қирғиз ҳукумати учун бу кураш осон кечмаслиги аниқ. Лекин хозирдаги халқнинг қумтор шартномасини бекор қилиш талаби билан, ҳокимиятнинг АҚШ авиабазасини чиқариб юбориш харакатларини бирлаштириб юборганида, Призидент тарихда қолган бўлар эди. Ана шу АҚШ учун хақиқий таҳдид бўлар эди.