Ғарбнинг кофир қўшинлари мусулмонларга дўст бўлишлари мумкин эмас

468
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти: Ғарбнинг кофир қўшинлари мусулмонларга дўст бўлишлари мумкин эмас

Бангладеш ҳаво кучлари АҚШ кучлари билан ҳамкорликда Бангладешда «Тинч океан манёврлари» номли ҳарбий машқ ўтказди. Олти ойлик бу машқ Бангладеш ҳаво кучларининг табиий офатга қарши кураш ва тиббий ёрдам кўрсатиш қудратини ошириш, деган нарса билан дастакланди. Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Ғарбнинг кофир қўшинлари мусулмонларга дўст бўлишлари мумкин эмас. Гуманитар, дея даъво қилинаётган ёрдамлардан мақсад эса, бизнинг армиямиз сафига сизиб кириш ва унга ҳукмрон бўлишдан бошқа нарса эмас. Америкадек бир мустамлакачи давлат ҳарбий ҳамкорлик ниқоби остида минтақада мана бундай режаларини амалга оширмоқда. Яъни, ушбу режаларни амалга ошириш учун миллионлаб доллар сарфланяпти, Шайха Ҳасинанинг малай режимидан қурол сифатида фойдаланяпти. Бангладеш аҳли ва армиясига қарши амалга оширилаётган бир қатор тадбирларда Ҳасинанинг жонбозлик кўрсатиб иштирок этишининг сабаби шудир».

Матбуот баёноти Бангладешдаги мусулмонларга мурожаат қилиш билан тамомланди:

«Ушбу мусулмон халқни АҚШ, Британия ва Ҳиндистон каби мустамлакачи кофирлар таъсиридан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатисиз ҳаргиз қутқариб бўлмайди. Халифалик давлати нафақат минтақани, балки бутун дунёни кофирлар репрессияси ва зулмларидан озод этиб, Умматнинг йўқотган улуғлигини қайта тиклайди. Бас, шундай экан, армия сафидаги холис зобитлардан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга нусрат талаб қилинг.

Роя газетасининг 2019 йил 10 июл чоршанба кунги 242-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here