БМТ: 'Ўзбекистонда қийноқ ва таъқиб, аммо ўзгаришга умид бор'

550
0

0001

Иван Симонович Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият хавотирли бўлса-да, ўзгариш имконияти борлигини айтмоқда

БМТ вакили баёноти Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид вазият яхшиланиши учун “имкониятлар даричаси” борлигини, бироқ кўплаб соҳаларда аҳвол жиддий хавотирларга сабаб бўлиб қолаётганини урғулайди.

“Қатор ҳадиклар мавжуд” – деб таъкидлайди Тошкентдан қайтган БМТ Бош котиби инсон ҳуқуқлари бўйича муовини Иван Симонович ўз сафари хулосасида.

Туркистон: 

Ғарб матбуотининг мақолалари, хақиқатда юқоридаги каби халқаро ташкилотлар назоратчиларини танқид қилишади. Лекин улар ўзларининг дунёқарашларидан келиб чиқувчи бурчакдан туриб вазиятларга баҳо беришади. Уларнинг бири АҚШга ишласа унинг манфаътларини, бошқаси Англия ёки Россия ва ҳоказо катта давлатлар манфаътларини ўзларига муайян бурчак қилиб олишди.

Бизлар ҳам, ҳар бир воқеъликка баҳо беришда Исломни хаётга қайтариш мақсади асосидаги муайян бурчагидан туриб баҳо бермас эканмиз, ишларнинг ҳақиқатини юқоридаги куфр матбуотлари кўзи билан кўриб, уларга муносабат билдиришда ҳам уларнинг бирининг зиёнига иккинчисининг манфаъти йўлида харакатланаверамиз.

Биз Хизбут таҳрир, исломий сиёсий ҳизб сифатида, услубларимиздан бири сифатида мазкур сайтимиз орқали, фаолиятимизни умматни исломий онгига қайтаришни мақсад қилдик. Бунинг учун ҳар бир таҳлилимизда эътибор берган бўлсангиз, янгиликлар эмас, балки бир вақтда куфр ҳам тарқатаётган воқеъликка Ислом дунёқарашидан туриб баҳо беришга харакат қилиб келябмиз. Масала бу таҳлилларнинг қанчалик тўғри ёки хатолигида эмас. Балки улар куфрнинг бизлардан талаб қилаётган фикрлаш тариқатидан ўзгачалигида. Хар бир фикр куфр системасининг Ислом системасига қарши олиб бораётган мафкуравий курашининг ҳақиқатини очиб бериш асосидаги сиёсий курашга қаратилади.

Лекин куфр олами бир бирлари билан ҳар қанча кураш олиб боришмасин, Ислом билан мафкуравий курашда улар бир тан сингари. Бунга яқинда Банглодешда бўлиб ўтган 5 миллионлик Ислом бошқарувини талаб қилиб чиқилган намоишни ва унга қарши давлат томонидан 3 минг мусулмон вахшийларча ўлдирилганини, бирорта матбуот олиб тарқатмасликка келишиб олишганини очиқ баён қилишди. Бундан ташқари дунёнинг ҳар бурчагларида Хизбут таҳрирнинг исломий конференциялари ўтказилиб келади, бирорта матбуот буни тарқатмади ҳатто бу жуда сенсациялик материял бўлишига қарамай.

Энди юқоридаги БМТнинг вакилининг Ўзбекистон хақидаги Симоновичнинг баёнотига келсак.

Унинг баёноти, Ўзбекистонни камчиликларини санаб ўтиши,Андижон воқеасини эслатиб ўтиши, кўпроқ  АҚШнинг  Ўзбекистоннинг хаддидан ошиб кетмаслиги учун, унинг заиф жойларини эслатиб ўтди. Матбуотдан юқоридаги каби ВВСнинг мақолалари, куфр матбуот машинаси Ўзбекистонга қарши тишини қайраб турганини англатса, Ўзбекистоннинг ўнгланишидан умид бор деганидан, уларнинг ҳаммасидан АҚШ ҳимоя қилиб турганини эслатади. Ўзбекистоннинг ўнгланиши эса, АҚШнинг манфаътларидан бир қарич ҳам четламасликни англатади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here