Намоишчилар Қумтўрга олиб борувчи йўлни тўсиб қўйишган

576
0

images (12)

Қирғизистондаги ҳорижий инвесторлар иш юргизаётган Қумтўр йирик олтин конига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйган намоишчилар жавобгарликка тортилишлари мумкин, дейилади пайшанба куни оммалаштирилган мамлакат раҳбариятининг баёнотида.

Иссиқ-кўл областининг юзлаган турғинлари сешанба кундан бошлаб конга олиб борувчи йўлни тўсиб қўйишган. Улар йўл чеккасига ўтовлар тикиб олишган ва кондан қайтаётган транспортнигина ўтказиб юбормоқдалар. Намоишчилар канадалик инвесторлар билан тузилган шартномани бекор қилишлик, маҳаллий халқ учун ижтимоий имтиёзларни кўпайтишлик ва район шифохонаси учун янги бино қуриб беришлик талабларини қўймоқдалар.

“Барча митинг ва пикетлар бизнинг либерал қонунчилигимиз доирасидагина ҳамда бошқа фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилмаган ҳолдагина ўтишлиги керак, – дейилади министрлар кабинетининг баёнотида. – Қонунчиликни ҳамда ҳуқуқий тартибни мамлакат қиёфасига путур етказадиган даражада бузганлар жавобгарликка торилишлари шарт”.

Ҳужжатда такидланишича, ҳукуматни қаттиқ хавотирга солаётган нарса – охирги вақтларда бунақанги акциялар йирик инвесторлар иш олиб бораётган конлар ва қурилиш обектларида уюштирилмоқда. “Бундай акциялар ижтимоий фойда бермайди, ички ишлар хизмати органларининг катта маблағларини зоя кетказади, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ва инвестицион муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Бу нарса мамлакатнинг иқтисодий ривожланишигагина эмас, ҳатто унинг халқаро обрўси ва давлатчилигига ҳам таҳдиддир”, – дейилади баёнотда.

Қумтўр – дунёдаги энг баландликда жойлашган олтин конларининг бири. У денгиз сатҳидан 4 минг метрдан ортиқ баландликда жойлашган, унинг захирасида 700 тоннага яқин олтин бор. Кон акциясининг 100 фоизи Канаданинг Centerra Gold компаниясининг қўлида. Мазкур йилнинг бахорида Қирғизистон раҳбарияти олтин конини ишлатишликда канадалик инвесторларнинг кўп маротабалаб экологик қонунбузарликларга йўл қўйганлиги ҳақида баёнот берган ва конни бундан кейинги ишлатишликдаги Қирғизистоннинг ўрнини яхшилаш учун келишим шартларини ўзгартиришларини талаб қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here