Тузум уни роса ишлатди сўнг дафтарини ёпди

525
0

рамазон бутий

 

 

 

 

 

 

21 март куни доктор Рамазон Бутий ўлдирилганлиги хабар қилинган эди. Портлаш содир бўлиши биланоқ, Асад ҳукумати масъулиятни мухолиф кучларни айблади. Мухолифат эса “тинч аҳолини, жумладан, ибодатхоналарни нишонга олиш ўзларининг стратегиялари эмаслигини” таъкидлаб, буни рад қилди.

“Ҳикмат нури” веб саҳифасидан олинган хабарга кўра, қодиса рўй берган масжид тасвирланган видео лавҳаларни диққат билан кузатган мутахиссисларнинг фикрича, портлаш ўта моҳирлик билан амалга оширилган ва уни фақатгина Хавфсизлик Хизмати ходимларигина амал оширишлари мумкин. Чунки:

1) Портлаш амалга оширилган минтақа, Давлат Хавфсизлик Хизмат ташкилоти тарафидан қаттиқ қимояга олинган. У ерда расмий Баъс партиясининг марказий биноси ҳамда Россия Федерацияси элчихонаси жойлашган.

2) Ҳукуматдан айрилмаслиги учун доктор Рамазон Бутий қаттиқ назоратга олинган ва давлат тарафидан танқўриқчилар тайинланган.

3) Масжидга кираётганлар дедекторлар ёрдамида тинтувдан ўтказилиб, ичкарига олинган.

4) Портлаш кичик майдонни ўз ичига оладиган замонавий сезгир ускуналар ёрдамида амалга оширилган. Чунки, видеолавҳадаги масжид минбари, деворлари ва чироқлари портлашдан зарар кўрмаган.

5) Одатда худкушлик амалиётлари амалга оширилганида кўпроқ михчаларга эътибор ҳаратилади ва ўлганларнинг таналари парчаланмайди, илма–тешик бўлиб кетади ва ўлганларнинг эмас, ярадорларнинг сони кўп бўлади. Лавҳадаги расмларда эса, инсон таналарининг бир неча бўлакка бўлиниб кетгани акс этган.

6) Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимларининг ҳодиса рўй берган жойга зудлик билан етиб келишган ва жасадлар, жасад бўлаклари каби ашёвий далилларни тезкорлик билан олиб чиқиб кетишган.

7) Мухолиф кучлар кечалари ?арбий амалиётлар учун камдан кам чиқадилар ва уларнинг нишонида тинч аҳоли яшайдиган масканлар эмас, ҳарбий объектлар бўлади.

8) Доктор Рамазон Бутий оиласини хуфёна йўллар билан Туркияга ўтказиб юборган ва ўзининг ҳам яқин кунларда Суриядан қочиш режаси бўлган.

Хуллас, амалиёт ўша минтақада эркин юра оладиган ва имконияти кучли бўлган муассасалар тарафидан амалга оширилганлиги кўриниб турипти.

Рамазон Бутийга нисбатан халқ нафрати инқилоб бошлангандан кейин яна ҳам кучайди. Чунки, у золим ҳукуматнинг тарафини олиб куракка турмайдиган фатволар чиқарди. Жумладан, хафсизлик ходимлари одамларни Сурия президенти Башар Асаднинг расмига сажда қилишга мажбур қилгани, сажда қилмаганларни эса қаттиқ қийноққа солгани ҳақида қандай фикрда эканлиги сўралганда: “Башарнинг расмини жойнамоз деб тушун ва унга сажда қилавер!”, деб жавоб берган эди.

Шом қориларининг шайхи устоз Муҳаммад Карим Рожиҳга Рамазон Бутий ким томонидан ўлдирилганлиги ҳақида берилган саволга шундай жавоб берди: “Барча далиллар уни расмий тузум ўлдирганига далолат қилмоқда… Тузум уни роса ишлатди ва дафтарини ёқди… Бутий – менинг ўғлим ва биродарим эди… Унинг ўлимидан таъсирландим ва бир дин олимининг бундай ўлишини хоҳламайман…

Менинг Ислом олимларига чақириғим шундай:

Бу йўлдан юрманглар! Унинг охири будир! Сизлар ҳақиқий олим бўлинглар ва ҳақиқатни баралла айтинглар. Сизлар ўзингизнинг ким эканингизни билишингиз керак. Сизлар минбар ва меҳробларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўрнида турасизлар. Биз Ислом динининг ҳимоячиларимиз! … Сизлар бошқаларнинг думи бўлманглар! … Сизларни нима кутаяпти?! … Қамоқми?!… Қамасинлар!! … Ўлим–ми?! … Ўлдирсинлар!! … Ислом бугунги кунимизгача уламоларнинг жасорати билан етиб келган!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here