Қирғизстон ички ишлар министрлиги “Хизбут-Тахрир” аъзолари хонадонларида тинтув ўтказди.

559
0

images

Қирғизстон ички ишлар министрлигининг матбуот хизмати баёнотига кўра, 21 март куни Ош областининг қорасув районида, гумон қилинган “Хизбут-Тахрир” аъзолари хонадонларида ички ишлар хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тинтув чо?ида нашралар, DVD дисклари ва флеш-карталари олинган.

Маҳаллий ҳукумат рухсати асосида милиция ходимлари 5 хонадонда тинтув ўтказган. Ички ишлар министрлиги маълум қилишича, милиция, хонадонларда яшовчилар “Ҳизбут-Таҳрир” ғояларини ташвиқот қилиш билан шуғулланаётганлиги ҳақидаги хабарларга таяниб ҳаракат қилган.

 

Туркистон:  Хар қандай давлатнинг емирилиши, унинг ўзи томонидан ўз қонун қоидаларини оёқ ости қилиши билан амалга ошган.

Қирғиз хукумати хам охирги пайтларда, “Ҳизбут таҳрир” исломий сиёсий партияси билан олиб бораётган курашда, ўзининг конституциясидан балқиб чиққан қонун ва қарорларига зид равишдаги харакатлар олиб бораётган фактлар ортиб бормоқда.  Абатта бу харакатлар давлат рахбарларининг куч структураларига қўйган қаттиқ талаблари остида, ўз навбатида рахбарларга хам халқаро хамжамият томонидан берилаётган кўрсатма ёки буйруқлар асосида юритилади.

Лекин бу кураш услуби хама вақт хам муайян бир давлатга манфаат келтиравермайди. Балки баъзида халокатли зиён келтириши хам мумкин (Яқин Шарқдаги давлат рахбарлари бунга мисол). Бу рахбарлар шу каби ишларни, куфр томонидан ажратилиши белгиланган арзимас садақаларни ўзлаштириш мақсадида амалга оширишади. Аммо давлат ва фуқороларнинг манфаатлари нима бўлиши хақида ўйлаб хам кўришмайди.

Демократияга асосланган халқаро ташкилотлар эса, қайсидир катта давлатга манфаат келтириш учун, бу рахбарларга хатто инсон хуқуқларини поймол қилиш айбини қўйишади. Базиларига эса, ўз манфаатларига мувофиқ халқини репрессия қилишига ёки умуман қирғинбарот ишларига хам тек қўйиб берадилар.

Қирғиз хукуматига  шуни айтар эдикки, аллақачон куф давлатларининг ўзлари юз ўгириб бўлган демократияни қачонгача химоя қиласиз. Ахир бугунги ночор ахволингиз ана шу демократияни рўйкач қилиб қонларимизни сўраётган дунё тизимининг нотўғри тақсимотидан эмасми. БМТ назорати остида бизларни саноатларимизни бирин кетин бонкрот қилиб йўқ қилган ва энди яна саноатга қайтмаслигимизни назорат қилиб, бизларни хом ашё базасига айлантирган системани улардан хам қаттиқроқ химоя қилишдан сизларга нима наф.

Балки сизлар ўз фаровонликларингиз йўлида, фуқороларингиз ўрталарини бузиб, урушлар пайдо қилиб беришни уларга ваъда қилгандирсиз 2010 йилдаги сингари.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here