ИНСОН ЙИГЛАР

465
0

wpid-TSentralnyiy-islamskiy-sovet-SHveytsarii-nameren-postroit-bolshuyu-mechet-v-Berne-0

Ёруг олам ичра хамон,
Коро кунлар сурар даврон.
Хеч адолат топмай бирон,
Хак сузлаган инсон йиглар.

Нокасларга колди замон,
Харомхурлик ошган чунон.
Диндан колмай ному
нишон,
Ул Хадису-Куръон йиглар.

Баланд тогу-тош безабон,
Хамма олам тамом хайрон.
Эй хаддидан ошган инсон,
Килмишингдан осмон
йиглар.

Киёмат хак хакдир фармон,
Тангрига бу ишлар осон.
Еру-кукни тутса ларзон,
Дахшатидан жахон йиглар.

Оёкларда колмай дармон,
Борса хамма махшар томон.
Ул кун Росуллох(с.а.в)гирён,
Вох Умматим дебон йиглар.

Ул кун Тангри ёлгиз султон,
Хак бирла урнатса мезон.
Солих банда булар шодон,
Лекин динсиз инсон йиглар.

Калби эгри сузи ёлгон,
Гох кофиру гох мусулмон.
Узин алдар ул бегумон,
Эрта ушал нодон йиглар.

Билки Роббинг Кодир – Рохмон,
Ато этди танингда жон.
Тирикликда келтир иймон,
Шош ганимат имкон йиглар.

Бу гафлатин битгай кочон,
Ахли Ислом энди уйгон,
Ганим санга булиб сорбон,
Бу адашган корвон йиглар.

Тарихингдан яхши аён,
Уз динингда эдинг равон.
Нега бугун булдинг пинхон,
Калбим тула армон йиглар.

Бир замонлар номи достон,
Хак динингда эдинг калкон.
ХАЛИФАЛИК булиб яксон,
Динсиз колган макон
йиглар.

Дин бирла олам чарагон,
Пок динингни ёйгил харён.
Дунё ахлин тутиб тугён,
Муслим дили хуфтон йиглар.

Йулинг Аллох килди баён,
Тойма йулдан булгин омон.
Килгил такво етмас зиён,
Нусрат сураб углон йиглар.

Бизга нусрат бергил яздон,
ожиз кулинг санга курбон.
Биз бирлашсак ул багрикон,
Лаънатланган шайтон йиглар.

Абу Мухаммад Самарканд
Узбекистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here