Пентагон: АҚШ империяси қуламоқда

526
0

Пентагон: АҚШ империяси қуламоқда

АҚШ учун Пентагон тарафидан тайёрланган ҳисоботда Совет иттифоқи қулагандан буён дунёга якка ҳукмронлик қилиб келаётган АҚШнинг қучи камайгани ва АҚШ империясининг қулаб бораётгани маълум қилинди. Пентагон тарафидан амалга оширилган янги тадқиқотга кўра, иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШнинг қўли билан тузилган халқаро тартиб зайифлашиб қолган, ҳатто қулаб бормоқда. Унинг огоҳлантиришича, Вошингтон глобал лидерлик ролини қўлдан бой бериши ҳам мумкин.

Мазкур ҳисобот АҚШ мудофаа вазирлиги ва армия таркибидаги ташкилотлар билан маслаҳатлашган ҳолда АҚШ ҳарбий академияси стротегик тадқиқотлар институти тарафидан бир йиллик тадқиқотдан сўнг тақдим қилинди. АҚШнинг кучи зайифлашгани ва янги давр бошланиши ҳақида хулосага келган ҳисоботда Вошингтон ўзининг глобал позициясини ҳимоя қила олиши учун назоратни кучайтириши ва ташвиқотлар ҳамда ҳарбий ўрнашувга эътибор қаратиши тавсия қилинади.

Доктор Нофиз Аҳмад 145 саҳифадан иборат ҳисоботни ўрганиб чиқиб, бир мақола тайёрлади. Нофиз Аҳмаднинг мақоласидаги мавжуд маълумотларга кўра, собиқ устунлигини йўқотган АҚШ ҳозирда таҳдид қаршисида қолган. Бу таҳдид АҚШ манфаатлари қаршисида таҳдид сифатида кўрилаётган Хитой ёки Россия каби буюк давлатлар тарафидан эмас, балки Араб баҳори усубидаги ҳодисаларнинг ортиб бораётган хавфидан келиб чиқмоқда.

Глобал ҳодисалар пентагон бартараф қила оладиган вақтдан анча тез келиши борасида огоҳлантирган ҳисобот бу борада АҚШ кучларининг майдонда ўрнатган тартиблари ва ҳарбий устунликлари фойда бермаслигини билдирди. Шунингдек, ҳисоботда сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва маданий соҳаларнинг ҳар бирида АҚШнинг таҳдид остида қолганлиги тан олинади.

“АҚШ сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан устунликни давом эттирар экан, рақиб даватлар қашисидаги позициясини давом эттира олмайди. Хуллас иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ стротеглари тарафидан тузилган халқаро тартиб нафақат қалқимоқда, балки қулаб бормоқда”, дейилади ҳисоботда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here