Эрдоган Жо Байден билан учрашди

509
0

baskan_yardimcisi_biden_erdogana_koalisyona_katkiyi_sordu_h268561БМТ бош ассамблеясига иштирок этиш учун Нью-Йоркка борган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган АҚШ президенти Барак Обаманинг маслаҳатчиси Жо Байден билан учрашди. Учрашувда “Террорчи” (Исломий) гуруҳларга, жумладан ИШИДга қарши кураш муҳокама қилинди.

Шунингдек президент Обама ҳам Эрдоганга қўнғироқ қилиб, у билан суҳбат ўтказгани айтилмоқда. Президентлик манбаларидан олинган маълумотга кўра, икки раҳбар ўртасидаги телефон сўзлашув Эрдоганнинг Жо Байден билан учрашувидан аввал бўлиб ўтган.

Эрдоган АҚШ вице-президенти Жо Байден билан “The Peninsula” меҳмонхонасида учрашув ўтказди. Икки соатга яқин давом этган учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқалар ва “Террорга” (Исломга)га биргаликда қарши кураш ҳамда минтақавий мавзулар, хусусан Сурия ва Ироқдаги охирги вазият ҳақида фикр алмашилди.

Учрашувда Туркия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш ва Сурияда янги низомни вужудга келтириб, барқарорлик билан таъминлаш лозимлиги ҳақида ҳам баҳс қилинди. Минтақада қочқинлар муаммоси тоборо кучайиб борар экан, бу муаммога ечим топиш учун ҳам ҳамкорликда фаолият олиб бориш ўта муҳимлиги урғуланди.

Учрашувда икки давлат ўртасида террорга (Исломга) қарши муштарак стротегия ва биргаликда қарши кураш мавзусида доимо фикрлар алмашиб туришга келишиб олинди. Қарши кураш фақат ИШИДга эмас, Сурия ва Ироқдаги барча террорчи (Исломий) гуруҳларга қарши амалга оширилади. Муштарак стротегиянинг нечоғлиги эса Эрдоганнинг Туркияга қайтиши ортидан Ҳукумат ва хавфсизлик органлари билан ўтказиладиган йиғилишлардан сўнг ойдинлашади.

Олинган хабарларга кўра, президент Эрдоган Сурияда Асадни иқтидордан кетиши ва демократик бошқарувга ўтилиши лозимлигини айтиб ўтган. Эрдоганнинг таъкидлашича, Сурияда демократик бир ҳукумат ташкил қилиш ўта зарурдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here