АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалари бўйича ёрдамчиси, Давлат Департаментида ахборот манбаълари бўйича маслаҳатчи Майк Хаммер 7 апрелдан 15 апрелгача вақт мобайнида Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат Департаментининг маълумот хизмати баён қилади.
Ташриф чоғида Хаммернинг матбуот ходимлари билан, ҳукуматдаги амалдорлар, фуқаролик жамиятлари етакчилари ва талабалар билан учрашувлари режалаштирилган.
Учрашувларда АҚШнинг демократик муассасаларни дастаклаш сиёсати масалалари муҳокама қилинади.
Душанба шахрида матбуот ҳамда интернет эркинлиги масалаларини муқокама қилиш учун Хаммернинг Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби билан учрашуви режалаштирилган.
Ўзбекистонда давлат котиби ёрдамчиси матбуот ходимларининг қукумат шаффофлиги ва матбуот эркинлиги масалаларига бағишланган конференциясида иштирок этади. Конференция 11 апрелга белгиланган.
Шунингдек, Хаммер вазирликдаги учрашувларда қатнашади, ҳамда парламент вакиллари билан учрашади.
Давлат Департаменти ахборот манбаълари маслахатчиси Тошентда дахлсиз матбуот ходимлари билан расмий учрашув ўтказади.