Покистон АҚШ дронларига ўз ҳудудларини бомбардимон қилишларига рухсат берди.

462
0

пакистан

Покистон ўз ҳудудида америка учувчисиз учоқлари томонидан ракета зарбалари уюштиришларига рухсат берди. «Хинду» рўзномасининг маълум қилишича, бу ҳақдаги махфий хабарномада Исломобод Америка Марказий разведка бошқармасидан Покистон ядровий марказлари ҳамда Кашмирдаги покистон разведкаси бошқарувида антихинд эктремистик гуруҳлар жангарилари машқлар ўтказаётган лагерлари ён-атрофида зарбалар бермасликларини сўранган.

“Покистон АҚШдан дронлар парвозлари доирасини ядровий марказлар ва кашмирлик террорчилар лагерларидан йироқроқ районларга чеклашларини сўраниб, бу масалада 2004 йили савдолашган… Махвий битим учувчисиз учоқлар толибларнинг Ал-қоида билан алоқада бўлган дала командири, Покистон ҳукумати «халқ душмани» деб тан олган Нек Муҳаммадни яксон қилгандан кейин тузилган”, – ёзади нашриёт.

Битим америка дронларининг, толибларнинг асосан марказлашган, покистонлик қабилалар истиқомат қилаётган минтақалар узра доимий парвозларига рухсат беради. Махфий келишув шартларига биноан, АҚШ ҳеч қачон учоқлар парвозлари маршрутларини ҳамда уларнинг қарбий топшириқлари тафсилотларини ошкор қилмасликлари керак, Покистон эса ўз ҳудудида уюштириладиган бундай зарбаларга расмий эътирозлар билиришдан ўзини тийишлиги лозим. “Учувчисиз учоқларни шу йўсинда қўллашлик стратегисини амалга оширар экан, қўшма Штатлар террорчилар етакчиларини асирга олиш операцияларидан воз кечишди ва уларни режалаштирилган ҳолда яксон қилишга ўтишди, – қайд қилади «Хинду». – Натижада марказий разведка бошқармаси учувчисиз учоқларининг мувофиқлаштириш мақсадидаги парвозлари ярим ҳарбий парвозларга айлана бошлади”

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here