Миллионлаган ва миллиардлаган юришга даъватлар

471
0

1

Миср ички ишлар вазирлиги Мурсий тарафдорларини Робиа Адвийя майдонидан куч билан тарқатиб юборишини эълон қилгач, АҚШда чоп этиладиган Вошингтон пост газетаси Мисрда янги қон тўкилишлар тўлқини юз беришидан огоҳлантирди.

Айни пайтда машҳур даъватчи Муҳаммад Ҳассон ҳокимият тепасида турганларни қон тўкишга қадам ташлаш оқибатидан огоҳлантирди.

“Миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш даъвоси билан қон ҳовузларига шўнғишни хоҳлаётган ҳукмрон режимга шундай хитоб қиламан”, дея сўз бошлаган Ҳассон “Аллоҳга қасамки, сизнинг ўз фарзандларингизнинг қонларига чўмилишингиз Миср миллий хавфсизлиги учун таҳдиддир. Қон тўкишдан эҳтиёт бўлинг. Бу ҳаром амалларнинг каттасидир. Қон тўкивчига дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлар ёғилади. Бўҳрон қон тўкиш билан ҳал этилмайди”, дея сўзини давом эттирди.

Қизиғи шундаки, Намойишчиларнинг кўз ўнгида ҳарбийлар ўқидан одамлар жон таслим қилаётган бўлса ҳам Мисрнинг турли минтақаларида ҳарбий инқилобга қарши намойишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Қирғинлар, ҳибсга олишлар мусулмонларни бир оз бўлсада ортга қайтара олмаяпти

Бугунга келиб, якшанба яъни Рамазоннинг 26 кунида Мисрнинг турли бурчакларида “Лайлатул қодр миллионлари” номли, дунё бўйлаб эса “Лайлатул қодр миллиардлари” номли норозилик юришига даъватлар янрамоқда. Бу даъват бугун Қоҳирада Полиция билан мурсий тарафдорлари тўқнашуви оқибатида 23 киши жароҳат олган ҳодисадан сўнг юзага келди.

Туркистон:

Миср мусулмонлари, олдиларида берган ваъдаларини бузиб, Исломни хаётга олиб келиш томон деярли қадам ташлай олмаган Мурсий учун бу қадар матонат кўрсатишармиди?!!  Уларни, Ислом қадриятларини топталиши, илмонийлик мусулмонлар хаётига мажбур суқилиши, улар талаб қилаётган яшаш тарзлари куфр томонидан инкор қилиниши ва шу инкор мусулмон ҳарбийлари ва уларнинг тарафдорлари томонидан олиб борилаётгани ғазаблантирмоқда. Бу мусулмонларнинг Миср ҳукуматидан Исломни талаб қилиш ғалаёнидир. Вақт ўтиши билан, хозирда балки йўл қўйилаётган тартибсизликлар бархам топиб, Хизбут таҳрир ёрдамида уммат албатта ўз тариқатини топади ва ғалабани қўлга киритади инша Аллоҳ.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here