Қадр тунида дуога қўл очилди

495
0

1

Ер юзининг барча жойида золимлар мусулмонларнинг ноҳақ қонларини тўкишда давом этмоқда. Бундай қирғинлар ҳатто муқаддас рамазон ойида ҳам тўхтамади.

Маъсум гўдакларнинг ва номуслари топталган муслима хотин-қизларнинг фарёдлари ер-у кўкни ларзага солмоқда.

Ер юзининг қаерида бўлмасин, эркин нафас олаётган ҳар бир мусулмон бу ишлар ҳақида муқаррар ҳисоб-китоб қилинажак. Мазлумларни ёрдамсиз ҳолда золимларнинг қўлига топшириб қўйиш мусулмон учун асло жойиз эмас.

Ҳизбут-Таҳрир Туркия вилояти ер юзидаги мазлум мусулмонлар тарафида туриб, барча золимларга қарши эканлигини изҳор этар экан, “Мазлум мусулмонлар учун қўлларимизни дуога очайлик”, дея муқаддас Рамазон ойининг муқаддас қадр тунида Туркиянинг ўттиздан ортиқ йирик жоме масжидларида қунут дуоси маросими ташкил қилди

Лайлатул қодр тонгида, Бомдод намозидан сўнг бўлиб ўтган қунут дуоси маросимида золимларга қарши дуоларга қўл очилди. Сурия, Миср, Бурма, Афғонистон, Ироқ ва Ўзбекистондаги ва ер юзининг турли бурчакларидаги мазлум мусулмонлар ҳаққига кўзларда ёш билан дуолар қилинди.

Жумладан, “эй Аллоҳим, ўзинг кўриб, билиб турибсан, Сурия Тоғути мусулмонларни ёшу-қари, эркагу-аёл демай, қирғин қилмоқда. Мисрда куфр малайлари “Ихвонул-муслимин” биродарларимиздан юзлаган мусулмонларни рўзанинг кунида қатл қилди. Бурмада бутпараст мушриклар мусулмонларни оммавий равишда тириклайин ёқишди. Ўзбекистон қамоқхонасида холис мусулмонлар ўн йиллардан буён азият чекмоқда. Ироқ, Афғонистон ва Покистонда кун сайин портлашлар оқибатида тинч фуқаролар ҳаётдан кўз юммоқда. Аллоҳим сендан ёлвориб сўраймиз, бу ишларнинг барчасига барҳам берадиган Халифалик давлатини тиклаш учун нусрат бергин. Кофирларга ўзинг кифоя қилгин. Мусулмонликни даъво қила туриб куфрга хизмат қилаётганларга ҳидоят бергин. Агар улар сенинг ҳидоятинга юрмаса уларга Қаҳҳор, Жаббор исминга лойиқ муомала қилгин”, деган дуолар ила Қодир Аллоҳга нолалар қилинди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here