Туркия генштабининг собиқ бошлиғи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

364
0

0

Туркия суди собиқ генштаб бошлиғи 70 ёшли генерал Илкер Башбугни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Уни Тойип Эрдуғон ҳукуматини ағдаришлик учун тил бириктирганликда айбдор деб топишди.

Худди шундай жазо яна бир нечта юқорилавозимли армия зобитларига нисбатан белгиланди. Умумий хисобда қирққа яқин киши айбдор деб топилиб, турли муҳлатга озодликдан маҳрум қилинди, йигирмадан ортиғи оқланди.

Суд йиғилиши вақтида бино қаршисига мингдан ортиқ намоишчилар тўпланиб судланувчиларни жазолашларига қаши норозилик изҳор қилишган. Намоишчиларни тарқатиб юбориш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Ҳарбийлардан ташқари, мазкур иш бўйича, олимлар, юристлар ва журналистлар ҳам жавобгарликка тортилишган, ҳаммаси бўлиб 275 киши.

Туркистон: 

Турк ҳукумати англияпараст деб гумон қилинган сиёсатчи ва илгариги харбий қўмондонларни қамоққа олишда давом этиши, давом этиб келаётган норозилик намоишларига боғлиқ. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here