Эрон Эрдоганнинг сайланишидан мамнун

466
0

rouhani_02082013Эрон ҳукумати Суриянинг мусулмон аҳолисини аёвсиз қирғин қилиб келаётган қонхур Асадга ёрдам бериб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Туркия ҳукумати эса Асадни террорист дея сифатлаб келади. Икки давлат орасида шундай зиддият бўлишига қарамай, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг Туркияга президент этиб сайланишидан мамнун эканлигини билдирди. Руҳонийга кўра, Туркиянинг янги давр босқичида икки ўлка алоқалари янада яхшиланади.

Маҳаллий ва хорижий журналистлар даъват қилинган матбуот анжуманида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркияда ўтказилган президентлик сайловлари ва янги давр ҳақида нутқ сўзлади.

“Эрдоган президентлик сайловида жуда яхши кўрсаткич билан мувффақият қозонганлигидан мамнун бўлдим. Туркиянинг янги давр босқисида алоқаларимиз янада яхшиланади. Бир ўлка халқининг аксар қисми бир кишини сайлаши жуда муҳимдир ва бу ҳолат у кишининг халқ орасидаги юксак мавқеига далолат қилади”, дея урғулади Руҳоний.

Сайлов натижалари эълон қилиниши ортидан дарҳол қўнғироқ қилиб Эрдоганни табриклаганлигини билдирган Руҳоний Довутўғлини ҳам табриклашни унутмади.

“Бош вазирлик мансабини эгаллаган Довутўғлини ҳам табриклайман. Инша Аллоҳ янги ҳукумат қисқа вақт ичида ўз вазифасини бошлайди”, “Бу янги даврда алоқаларимиз аввалгисидан яхши бўлади. Чунки у пайтда Эрдоган бош вазир эди ва асосий хизмат унинг зиммасида эди. Ҳозир Туркия тарихида биринчи бор халқ тарафидан президент сайланди. Давлат конституциясида киритиладиган ўзгаришлар билан президент ваколатини кенгайтириш ҳақида гап-сўзлар мавжуд. Икки давлат орасидаги алоқаларнинг ривожланишига ишонаман “, деди Эрон президенти.

Эрон билан Туркия орасида минтақавий мавзуларда зиддиятлар борлигига ишора қилган Руҳоний “Туркия билан фақат Сурия масаласида келишмовчиликларимиз бор. Бошқа масалаларда орамизда келишмовчиликлар бор деб ўйламайман. Фаластин ва Ливан борасида қарашларимиз бир бирига яқин. Сурияда бироз бошқачароқ. Аммо бу муаммо туғдирмайди. Икки дўст давлат ўртасида баъзи мавзуларда қарама қаршиликлар бўлиши табиий ҳол. Бу қарама қаршиликларни музокаралар орқали енгиб ўтамиз деб ўйлайман “, дея қайд этди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here