Таъзия

477
0

Равшан-Гапиров  2014 йилнинг 1 сентябр куни инсон ҳуқуқлари учун тинимсиз курашиб келган Гапиров Равшан Бердишевич 59 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

 إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз У Зотга қайтувчимиз”

 Унинг дафн маросими 2 сентябр куни пешин намозидан сўнг минглаб мусулмонлар иштирокида бўлиб ўтди.

  Гапиров Равшан Бердишевич 1955 йил 12 августда туғилган, Ўш шаҳрининг Ленин кўчаси 522 уйида истиқомат қилар эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини 1988 йилда бошлаган бўлса, 2000 йили “Адолат ва Ҳақиқат” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотга асос солди ва узоқ йиллар мобайнида мазкур ташкилотга раҳбарлик қилиб келди.

  Равшан Гапиров жасур, шижоатли инсон бўлиб, ҳукуматдан ҳеч қачон қўрқмади. Ҳукуматни миллатчиликка суяниб олиб бораётган сиёсатини тинмай, кескин танқид қилар, оддий ўшликларга маънавий ва ҳуқуқий томондан ҳеч малолланмай, беминнат ёрдам кўрсатиб келди.

  Равшан Гапиров 2010 йил, июн воқеаларидан сўнг этник ўзбеклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан биргаликда, ҳуқуқ-тартибот тузилмаларида этник озчилик вакилларининг қийноқларга солингани фактларини фош этувчи мақолалари билан танилган эди. Унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борган фаолияти Қирғизистон ҳукуматига ёқмас эди. Шу сабабли Равшан Гапировни турли соҳталаштирилган айбловлар билан 10 мартадан кўпроқ қамоққа олди. Оҳирги марта 2008 йили расмий ҳукумат уни “миллатлараро низо қўзғаш”да айблаб қамоққа олди.

 Қирғизистон тарихида ҳеч бир маҳбус ҳукуматдан тавон пули ундиришга муваффақ бўлмаган эди. Равшан Гапиров бу ишни уддасидан чиққан ягона инсон бўлди. Бошқа инсонлар ҳуқуқлари учун курашгани каби, ўз ҳуқуқлари учун ҳам курашгани сабабли Қирғизистон Олий суди 2008 йилда Равшан Гапировни мазкур айблов юзасидан оқлади. 2011 йилда Ўш шаҳар суди Равшан Гапировни судланмаган шахс сифатида тан олиш юзасидан ажрим чиқарди.

 2013 йилнинг 20 февралида эса Қирғизистон Олий суди соҳталаштирилган айблов билан ҳибс қилиниб, 9,5 ой қамоқда сақлангани учун Равшан Гапиров фойдасига Ўш шаҳар прокуратурасидан 2100 доллар ва милициядан 2100 доллар товон пули ундириб бериш тўғрисида ҳукм чиқарди. Аммо қўлида суд ҳукми бўлишига қарамай расмий ҳукумат турли баҳоналар билан унга тавон пулини тўламади.

  Биз Қодир Аллоҳдан Равшан Гапировни гуноҳларини мағфират қилишини, оддий инсонлар ҳуқуқлари учун олиб борган курашини солиҳ амаллари қаторида қилишини ва Ўз жаннат неъматларидан бахраманд қилишини сўраб қоламиз.

 Равшан Гапировнинг оила аъзоларига эса сабр бардош, гўзал иймон ва ажру азим сўраб, ўз ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз.

 Туркистон.

1 COMMENT

  1. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг!!!

    Alloh mahfirat qilsin va shahidlik maqomini bersin,amin.Yaqinlariga sabr bersin,amin.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here