ШАВВОЛ ОЙИНИ КУТИБ ОЛИШ ҲАМ ФАРЗИ КИФОЯ

562
0

0

بسم الله الرحمن الرحيم

Шаввол ойини кўриниш ёки рамазон ойини тўлик ўттиз кун бўлиши билан ийди рамазон бўлади. Кишига шавол ойини кўриши ва унга гувоҳ бўладиган яна бир кишини кўриши билан ёки ишонарли манбалардан икки кишини кўрганлигини эшитиши билан рўза тутиш фарз тамом бўлади ва ийди рамазон бўлади.

 

Бу кун ийди рамазон деб ҳисоб қилиниши учун янги ойни кўриш асосий ҳужжатдир. Зеро, Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз(с.а.в): -“ойни кўрсанглар, бас рўза тутинглар ва агар уни кўрсанглар рўзадан чиқинглар. Бас, агар ой кўринмай қолса рўзани ўттиз кун тутинглар”.. Анас Ибн Молик(р.а)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ансорлардан бўлган амакиларим айтдилар; -“шавол ойи бизга номаълум бўлиб қолган эди биз рўза тутдик ва тонгга рўзадор ҳолда кирдик, сўнг кундузининг охирида отлиғлар келишиб, Набий(с.а.в)нинг хузурида кеча ойни кўришганига гувоҳлик беришди. Бас Росулуллоҳ(с.а.в) уларга рўзаларини очишликка ва эртасига ийдларига чиқишларига буюрган ”. Ибни Можжа ривоятлари.

Демак, қачон Шаввол ойининг ҳилоли кўринса, мусулмонлар учун рўза тутиш фарз тугайди. Чунки Пайғамбаримиз(с.а.в): -“ойни кўрсанглар, бас рўза тутинглар ва агар уни кўрсанглар рўзадан чиқинглар…”. – деганлар. Шаввол ойини кўриш учун харакат қилиш ҳам фарзи кифоя. Бу фарзни бажариш учун “Рамазон”нинг 29-чи, чоршанба(782013) кундизи биздан Шарқда яшаётган (Япония ва Кореядаги каби) мусулмон биродарларимиздан хабар кутамиз. Кун ботишига яқин қолганда ойни кўриш имкони бўладиган баланд ва очиқ жойга чиқиб кутилади. Агар кўринса дунёдаги барча мусулмонларга бу хабарни дарҳол етказиш керак бўлади. Агар кўринмаса, биздан Ғарбда яшаётган биродарлардан хабар кутамиз. Мабода ой чиқмаса ёки ҳаво булитлик бўлиб кўринмай қолса, у ҳолда “Рамазон”ни 30 кун бўлиши билан рўза фарзи тамомига етади ва Ийди Рамазон бўлади. Пайғамбаримиз(с.а.в): -“… Бас, агар ой кўринмай қолса рўзани ўттиз кун тутинглар”, -деганлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here