Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Хулафои рошидин (тўғри йўлдаги халифа)лар
1. Абу Бакр ас-Сиддиқ (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)
11-13 ҳижрий, 632-634 милодий йиллари халифалик қилган.
Абу Бакрнинг даврида 11 ҳижрий, 632 милодий йилда муртадларга қарши жанглар олиб борилган.
13 ҳижрий, 634 милодий йилда византияликлар устидан ғалаба қозонилган.
2. Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)
13-23 ҳижрий, 634-644 милодий йиллар халифалик қилган.
Умарнинг халифалиги давридаги муҳим воқеалар:
14 ҳижрий, 635 милодий йил Холид ибн Валид қўмондонлигида Дамашқ фатҳ қилинган.
14 ҳижрий, 635 милодий йилда Қодисияда форсларга қарши жанг олиб борилган ва уларнинг устидан ғалабага эришилган.
15 ҳижрий, 636 милодий йилда Ярмукда византияликларга қарши жанг олиб борилиб, улар устидан ғалабага эришилган.
17 ҳижрий, 638 милодий йилда халифа Умар Қуддусга борган.
18 ҳижрий, 639 милодий йилда Амр ибн Ос қўмондонлиги остида Миср фатҳ қилинган.
19 ҳижрий, 640 милодий йилда Эрон фатҳ қилинган.
21 ҳижрий, 642 милодий йилда Наҳованд жанги бўлиб ўтган. Рай фатҳ қилинган.
23 ҳижрий, 644 милодий йилда халифа Умар шаҳид қилинган.
3. Усмон ибн Аффон (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)
23-35 ҳижрий, 644-656 милодий йиллар халифалик қилган.
Халифа Усмон давридаги муҳим воқеалар:
26 ҳижрий, 647 милодий йилда Африка фатҳ қилина бошлаган.
30 ҳижрий, 651 милодий йилда Яздажирд ўлдирилган, сосонийлар сулоласи инқирозга юз тутган.
32 ҳижрий, 653 милодий йилда Қуръон жамланган.
4. Алий ибн Абу Толиб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)
35-40 ҳижрий, 656-661 милодий йиллар халифалик қилган.
Халифа Алий ибн Абу Толибнинг давридаги муҳим ишлар:
36 ҳижрий, 656 милодий йилда Жамал воқеаси содир бўлган.
37 ҳижрий, 657 милодий йилда Сиффийн воқеаси содир бўлган.
37 ҳижрий, 658 милодий йилда Хаворижлар пайдо бўлган.
40 ҳижрий, 661 милодий йилда Алий шаҳид қилинган.
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|