Эрон Асад учун катта мадад жўнатмоқчими?

589
0

00

Эрон ҳукумати Сурияга 4 минг ҳарбийдан ташкил топган контингент юборишлик ҳақида қарор қабул қилди, ёзади Independent рўзномаси.

Сурияга Эрон ҳарбий кучларининг сара бирикмаларидан хисобланган Ислом инқилоби посбонлари Корпусининг бўлинмалари жўнатилишлиги таҳмин қилинмоқда. Рўзномага кўра, ҳарбийларни сафарбар қилиш ҳақидаги қарор, Эрон сиёсий элитасининг ислоҳотчилар блоки намоёндаси Ҳасан Руҳони ғалаба қилган президентлик сайловларидан олдиноқ қабул қилинган эди.

4 минг ҳарбий Сурияда Башар Асад кучларига мадад кўрсатади. Нашриётнинг Эрон хавфсизлик органларидаги манбалари берган маълумотига кўра, “Техрон энди Асаднинг ҳокимлигини сақлаб қолишга қаттиқ бел боғлаган ва, ҳатто, Жўлон тепаликларида Исроилга қарши янги фронт очишни таклиф қилишга ҳам тайёр”.

Сурияга 4 минг ҳарбий сафарбар қилинишлиги ҳақида Эрон ҳукумати расман ҳеч қандай хабар бермаган.

Туркистон:

Эрон шу кунгача куфр томонидан ҳар қанча хорликка ҳам чидаб келади. Хатто сайловларини ҳам куфрнинг розилиги асосидан бир қадам нарига суролмади.

Юқоридаги Сурия масаласидаги харакатлари хам куфр катталарини камида сукути яъни розилиги асосида амалга ошиши мумкин. Буни улар ўзларига қанчалик манфаът келиши билан хал қилишади. Манфаат эса, вазиятга кўра минтақада парокандаликни узоқ ушлаб туриш учун, шиъалар билан сунийларни тўқнаштиришга жуда қўл келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here