Ўзбекистонликларни қуролсизланишга чақиришмоқда

583
0

0,,4085903_4,00

Ўзбек давлат ва симли телевидениелари реклама блокларида қурол сақлаш жавобгарлиги ва уни кўнгилли тарзда топшириб бу масъулиятдан қутилиш ҳақидаги ролик пайдо бўлди, дея ёзади uznews.

Республика ИИВ тоқдим этган уч минутлик саҳна ролигида, анъанавий ўзбек оиласи акс этган, кутилмаганда уларнинг ўқувчи ўғли томдан эски жанговор қуролни топиб олади ва уни отасига келтириб беради. У қуролни завқ билан кўздан кечириб, бувасидан қолганини ва сотса яхшигина пул бўлишини айтади.

Бунга жавобан ўсмирнинг онаси, бу жиноят эканини, қуролни милицияга элтиб топшириш кераклигини билдиради. Оила бошлиғи сал иккиланиб, бунга рози бўлади, кейин томошабин қуролнинг кўнгилли топширилишини расмийлаштираётган милиция ходимларини кўради.

Ролик финалида экранда Жиноят кодексининг 248 моддаси матни пайдо бўлади, кадр ортидаги суҳандон ундан иқтибос келтириб, ноқуонуний равишда қуролга, жанговор ўқ-дори ёки портловчи моддаларга эгалик учун 5 йилгача, жиноятнинг қайта содир этилганлиги учун эса 5 дан 10 йилгача. Унинг сотганлик учун эса 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишини билдиради.

Матн якунида суҳандон, «ушбу моддада кўрсатилган нарсаларни кўнгилли тарзда топширган шахслар жавобгарликдан озод қилинишини», агар шундай истак уйғонган бўлса 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрайди.

Исми айтилмаслигини билдирган Тошкентлик таҳлилчининг фикрича, бундай видеороликнинг пайдо бўлиши айнан қуролли қўзғолондан қўрқув туфайли ҳукуматда пайдо бўлган. Бу қўрқув айниқса яқиндаги араб баҳори ва ҳозир Туркиядаги халқ чиқишлари билан боғлиқ инқилобий воқеалар билан янада авж олмоқда.

Унга кўра. Гаражлар ва омборхоналарнинг бузилиши ҳам аҳолида қурол йиғилиб қолганлигидан қўрқув сабабли қилинаётган тадбирлардир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here