Қирғизистонда Хитойга кўра Россиянинг имконияти кўпроқ

470
0

0,,4085903_4,00

Афғонистондан Америка ва НАТО қўшинларини олиб чиқиб кетишлик вақти яқинлашгани сари Россия ва Хитой Марказий Осиёдаги собиқ советлар иттитфоқи республикаларини ўз таъсири домига тортишликка ҳаракат қилишмоқда. Бу хусусда Хитойникидан кўра Россияда имконият кўпроқ, ёзади Мауро де Бонис La Repubblica рўзномасига берган мақоласида.

“2014 йилниг охирига белгиланган НАТО кучларининг Афғонистондан энг сўнгги олиб чиқиб кетилишлигини кутган ҳолда, Марказий Осиёда «Катта ўйиннинг» янги ва обдон қараб чиқилган талқини бошланди. Сўз манфаътдор державалар тарафидан собиқ советлар иттифоқининг беш МО республикасини ўз таъсири минтақасига тортишликка қўйилаётган бир қатор қадамалар ва уларга қарши ҳаракатлар ҳақида кетмоқда”, – дейилади мақолада.

“Биз Россия ва Хитой ҳақида айтмоқдамиз. Москва ва Пекин натолик ва америкалик аскарлар минтақани ташлаб чиқиб кетгач, ўз хавфсизликлари ҳамда Марказий Осиёдаги манфаатларига бўладиган таҳдиддан хавфотирланишмоқда. Бироқ, энг муҳими, улар ҳеч кимиси бир бирига ҳудуднинг каттароқ қисмини бериб қўйгиси йўқ”, – ёзади мауллиф.

“Талаш нуқталаридан бири – Қирғизистон. Бу мамлакат Хитой учун катта аҳамиятга эга, чунки улар минг километрдан ортиқ умумий чегарага эга. Бундан ташқари, бу республика бутун минтақа ва ундаги энергетик манбаълар билан алоқада ҳам аҳамиятга эга. Қирғизистон ҳудуди, охирги хафталарда ўз фойдасига бир қанча очколар олган Россия учун ҳам катта қизиқиш уйғотади”, – белгилайди у.

“Россиянинг «Газпром» энергетик гиганти миллий газ компаниясини 1 долларга сотиб олди. Йўқ, қирғиз раҳбарияти ақлдан озмади, шунчаки Бишкекнинг Москвадан қарзлари жуда кўпайиб кетди (38 млн доллардан ортиқ), шунинг учун ҳам бу нарх рамзийгинадир. «Газпром» 640 млн доллар инвестиция кафолатини берди. Бу пул газ қувурлари ва сақлагичларини такомиллаштириш учун ишлатилиши керак”, – ёзади мақола муаллифи.

“Ундан ташқари, Москва Бишкекнинг 2015 йилда Божхона Иттифоқига аъзо бўлишликка ваъдасини ололди. Божхона Иттифоқида Қирғизистон кузатувчи мавқеига эга. Қирғизистон раҳбариятининг қабул қилган қарорларидан Москва учун яна бир муҳими – Манасдаги базанинг америкаликлар тарафидан фойдаланишлиги шартномаси мухлатининг 2014 йил июл ойида ниҳоясига етишлиги бўлди. Шу белгиланган вақтдан кейин Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган қўшинлар руслар ўз ҳудудида ажратиб берган базадангина фойдаланишлари мумкин. Шундай қилиб, Қирғизистоннинг Қантидаги ўз ҳарбий базасига ҳамда бир неча ҳарбий иншоатларга эга бўлиб ҳорижий державалардан ягона Россиягина қолади”, – ёзади нашриёт.

“Газ етказиб беришлик устидаги назорат, ҳарбий мавжуд бўлиб туриш ва иқтисодий соҳадаги лоиҳалар Бишкекни Москвага маҳкам боғлаб қўяди. Россия кичкинагина марказийосиё республикасига нисбатан муносабатида яна бир қувватли нуқтага тянади: ярим миллиондан ортиқ қирғиз ишчиларининг Россиядан жўнатаётган пуллари мамлакат қолоқ иқтисодининг асосий бандларидан бири хисобланади”, – белгилайди муаллиф.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here