Шом қўзғолони унга қарши тил бириктираётганларга бўйсунмайди

868
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом қўзғолони унга қарши тил бириктираётганларга бўйсунмайди

Устоз Рамз Амоний

Усмоний Халифалик давлати қулатилганидан кейин оёққа турган исломий ҳаракатлар кўп бўлиб, мақсади ҳам аниқ эди. У ҳам бўлса, Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни қайтариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш эди.

Бу улуғ мақсад барча мусулмонларнинг муаммоларига ечим калити бўлиб, улардан хорлик ва шармандаликни йўқотиб, уларни битта давлат ва битта имом-халифа ортида бирлаштиради. Шунинг учун куфр давлатларининг барчалари айни ҳаракатларга қарши курашиб, уларнинг муваффақияти ва кенгайишига тўсиқ қўйишди. Нега ҳам шундай қилишмасин, ахир, улар Исломга қарши курашиб, мусулмонларга душманлик қилишдан тўхташмаган бўлса, мусулмонларнинг қалқони бўлган давлатларини ағдаришган бўлса?! Шунинг учун бу давлатлар ўзига хос тарзда ва мусулмонларга нисбатан ўз адоватларини кўрсатмаган ҳолда ушбу ҳаракатларнинг ҳар бирига қарши курашадиган ва мусулмонларни уларга қарши бирлашишга қизиқтирадиган бўлишди.

Ниҳоят, куфр давлатлари исломий ҳаракатларни парчалаб, тарқатиб юборишга муваффақ бўлди. Бунга қодир бўлишларига фақат биргина сабаб бор эди. У ҳам бўлса, бу ҳаракатларнинг ўз мақсадига элтувчи шаръий тариқатдан, яъни Набий ﷺнинг тарихда энг буюк дея танилган давлатини барпо этишда юрган тариқатларидан чалғишлари эди.

Ҳа, Росулуллоҳ ﷺ қарорини тортиб оладиган сиёсий пулга рози бўлмаганлар, ҳукм юритишга кофирларни шерик қилмаганлар, Исломга зид бўлган жамоатчилик фикрига тилёғламалик қилмаганлар ва даъват бошида қабул қилган ўзгармас қарорларидан воз кечмаганлар.

Араб баҳори деб аталган қўзғолонлар, аслида, ўша юртларда ҳукм сурган коррупция воқелигига қарши халқ ҳаракатидан бошланиб, илмоний мустабид режимларни ўзгартиришни қасд қилди.

Араб баҳорининг пешқадами Шомдаги муборак қўзғолон бўлди ва ўзининг исломий шиорлари ва ўзгармас қарорлари билан барча қўзғолонлардан яққол ажралиб турди.

Ушбу муборак қўзғолон ўзининг исломий шиор ва мақсадлари билан бошланар экан, ўз навбатида, куфр давлатлари ҳам хавф яқинлашиб келаётганини ҳис этишди… Чунки Шом қўзғолони осонгина жиловлаб, шиорларидан маҳрум қилиб қўйилган бошқа қўзғолонлар ва халқ ҳаракатларидан бутунлай фарқ қилди. Бундан ташқари, ушбу қўзғолон масжидлардан чиқди ва Раҳмоннинг шариати ҳоким қилинишини талаб қилди, масалан, унда «Халқ қайта Халифаликни истайди» ва «Халқ режимни ағдаришни истайди» каби ҳайқириқлар янгради.

Ўз одатларига кўра, куфр давлатлари Шом қўзғолонига қарши ҳарбий уруш бошлашди… Биринчи Россия, Эрон, Эрон ҳизби ва Ироқдаги жанггарилари аралашиб, ушбу муборак қўзғолонни ўз мақсадидан воз кечишга мажбурлашга ва қонхўр режимни ағдариб, харобалари узра Ислом бошқарувини барпо этишдек мақсадидан буришга ҳаракат қилишди.

Бироқ «Етакчимиз то абад, саййидимиз Муҳаммад», дея ҳайқириқ билан чиққан ва Аллоҳ Азза ва Жаллага таваккал қилишдан қувватланган бундай қўзғолонни йўқ қилишга йўл бўлсин?!

Кейин иккинчи услубни, «б» планини ишга солишга, яъни сиёсий фаолият (сиёсий тузоқ) услубига ўтишди. Бунга одамларнинг талабларини ўзгартириш, қўзғолонни йўлдан оздириш, қўзғолончилар нафасини пасайтириб, баландпарвоз ваъдалар беришга қаратилган конференциялар орқали уринишди.

Ҳақиқатда куфр давлатлари қўзғолон бошида уни оёғидан чалиб, қанотларини қийишга муваффақ бўлишди… Бунга алдов ва ёлғон орқали ҳамда тарихдаги энг йирик қўзғолонга етакчилик қилишга яроқсиз бўлган сохта етакчиларни пайдо қилиш орқали эришишди. Айнан мана шу нарса Шом қўзғолонини белини синдирди ва бугун кўриб турганимиздек ҳажмининг кичайишига олиб келди. Кофир давлатлар Шом қўзғолони орасига киритган бу етакчилар қўзғолоннинг тариқатидан воз кечишди… Ҳолбуки, ғояга ва Аллоҳнинг нусратига шу тариқат олиб борар эди. Янги етакчилар заҳриқотил сиёсий пулни қабул қилишди, бу пул уларнинг ўз қарорларини ва қўзғолоннинг қарорини тортиб олди… Бу етакчилар, шунингдек, айни пулни олиш орқали донор давлатлар билан алоқа қила бошлашди ва бу билан Росулуллоҳ ﷺнинг давлат барпо этишдаги тариқатларидан озишди…

Лекин Шом қўзғолони ўз аҳлининг онги ва имонига эга қўзғолон бўлгани учун ҳар бир ниқобни очиб ташлашга ва унга қарши тўқилаётган ҳар бир тил бириктирувни фош этишга муваффақ бўлди ҳамда Аллоҳнинг фазл-марҳамати ила, уни йўқ қилишга уринаётган ҳар бир томонга итоатсиз-мағрур турди.

Бугун биз ислоҳот ўтказиш, ички конференциялар уюштириш ва иқтисодий воқеликни такомиллаштириш каби гувоҳ бўлаётганимиз уринишлар, буларнинг барчаси анави хоин коррупциячи сигментнинг ағдарилишидан олдинги бир залолатдан бошқа нарса эмас. Зеро, донор давлатлар шунча йиғинлару тил бириктирувлар қилишсада, кофирлар шунча тузоқлар қўйишсада, Шом қўзғолони уларга алданмай, мағрур қолди, ҳатто уларнинг ҳалқумларига суяк каби қадалди ва яқинда инша Аллоҳ макр қилганларнинг макрини ўзларига қайтариб уради.

Мана, бугунги кунда Шом қўзғолони ва унинг аҳли ўзларига қарши олиб борилаётган ўйинларни онгли равишда тушуниб етиб, қўзғолон кемасини чўкмасидан олдин қутқариб қолдилар, чунки унинг қутулиш йўлини, ечим калитини тушундилар… Натижада, қўзғолон қайта бошланди, унинг аҳли хоин гуруҳлар раҳбарлари томонидан тортиб олинган қарорларини ва босиб олинган ҳокимиятларини қайтариб олиш учун йўлга тушдилар, буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг буйруғига ва Набий ﷺнинг ҳидоят ва тариқатларига амал қилиш билан амалга оширмоқдалар.

Бугун улар гўё кул остида ётган қайноқ чўғдирлар, чўғдан гўё бундай баланд ҳайқириқ эшитилмоқда: «бу қўзғолон тоғутлар ва халқаро сиёсий тил бириктирувлар қаршисида ҳаргиз синмайди, ортга қайтмайди, йўлидан бурилмайди, аксинча, у улуғвор қоя мисол мағрур туришда давом этиб, ўз принципида собит туради… Бу принцип ўз етакчилари ва намуналари бўлмиш Муҳаммад ﷺнинг тариқатларига риоя қилган ҳолда, тоғутларни ҳамда унинг қонхўр режиму барча арконлари, дастурлари ва башараларини қўшиб ағдариб, уларнинг харобалари узра Аллоҳнинг шариатини қоим қилишдан иборат. Аммо муборак қўзғолонлари борасида кофир Ғарбга малайлик қилаётган анави етакчилар эса, ушбу тариқатдан воз кечишди ва ўзларини қўзғолон аҳлига нусрат берувчилар дея иддао қилишди…

Ҳа, қўзғолон қайтадан барча фитначилар, душманлар ва кофирларга итоатсиз-мағрур қўзғолонга айланди. Шом аҳли энди жинояткор Башарни бошқа бир жинояткор гуруҳ раҳбарларига алмаштиришни истамайдилар… Йўқ, аксинча, улар ўз ақидаларидан балқиб чиқувчи тузумни хоҳламоқдалар.

Унутмайликки, бу қўзғолон Аллоҳ учун чиқди, демак Аллоҳнинг нусратига ҳақлидир. Аллоҳнинг ризосини умид қилиб, Унинг шариатини ер юзида ҳукмрон қилиш учун чиққан бир қўзғолоннинг кофирлар қўлида синмоғидан Аллоҳнинг ўзи асрайди. Бас, Шом қўзғолони ўз улуғлигига, куч-қудратига ва аввалги тарихига қайтмоғига оз қолди. Ўзининг ғояси ва мақсади билан тарихда энг муаззам бўлган бу қўзғолон, Аллоҳнинг изни ила, яқинда нусрат қучади ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати барпо этилиши орқали исломий ҳаёт қайта бошланади. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2024 йил 10 апрел чоршанба кунги 490-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here