Ҳарбийлар жалб қилиниши мумкин

508
0

000

Туркиянинг икки йирик ишчилар уюшмаси намойишчиларга қарши полициянинг зўравонликларига нисбатан эътироз билдириб, иш ташлаш қилганликларини жорий этишди. Уларнинг даъвати билан бу ўлкада яна умумий эътирозлар авж олди.

Бу икки йирик уюшмага ўлканинг аксарият тиббий, инженерия, қурилиш ва стомотологик уюшмалар ҳам  қўшилди. Улар ниамойишчиларга нисбатан полициянинг зўровонликларини тўхтатишга чақиришмоқда.

Туркия ички ишлар вазири Муаммар Гулер ишчилар уюшмасининг иш ташлашларини ноқонуний деб атади.

Айни пайтда баъзи сиёсатчилар Туркияда намойишларнинг янги тўлқини бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.Якшанба куни ижтимоий тармоқлар орқали Истанбул халқини аксилҳукумат намойишларига чақириқлар янграган.

Шаҳардаги вазият таранглашган, мухолифат одамларни яна намойишга чорламоқда.Хабарларга кўра, шаҳарнинг турли чеккаларидан йиғилиб келган намойишчиларнинг сони 50 мингга етади.

Ҳукуматнинг сиёсатидан норози одамлар Тақсим майдонига олиб борадиган кўчаларда автомашиналари билан йўлларни тўсганлар.

Ўз навбатида полиция марказий кўчаларга олиб борадиган йўлларни ёпиб, намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ, резина ўқлар ва сув пуркагичларни ишга солган.

Намойиш чоғида жароҳат олганларни даволаш учун келган медицина ходимлари давлат кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Туркия бошвазири Ражаб Тоййиб Эрдоган агар намойишчиларни тарқатишга полициянинг кучи етмайдиган бўлса ҳарбийлар жалб қилинишидан огоҳлантирди. Бошвазирнинг ноиби Булент Аринч ҳам ҳукуматга қарши чиққан намойишчиларга қарши ҳарбий куч қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳукумат чекка вилоятлардан кўплаб махсус полиция кучларини марказга сафарбар этган.Отатурк аэропортига мингга яқин ҳарбий келиб тушган ва автобусларга ўтирғизиб шаҳар марказига олиб кетилгани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here