Эрдоган: Туркия вақтинчалик ечимга рози бўладиган давлат эмас

376
0

tuerkisches-ParlamentТуркия парламенти пайшанба куни кўпчилик овоз билан қўшни Ироқ ва Шом ўлкаларидаги жангариларга (Мужоҳидларга) қарши турк армиясини ҳаракатга келтиришга ижозат берадиган қарор лойиҳасини тасдиқлади. Бу қарорнинг тасдиқланишига 98 нафар депутат қарши овоз берган бўлса, 298 нафари розилик билдирди.

Бу қарор Туркия конституциясига мувофиқ, Сурия ва Ироқ ерларида ҳарбий амалиётларни ўтказиш учун турк қўшинига яшил чироқ ёқиб беради. Шунингдек бу қарорга кўра, хорижий қўшинлар Туркия ҳудудларига жойлаштирилиши ва турк армияси билан ҳамкорликда ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин.

Туркия парламенти тасдиқлаган қарор матнида жумладан шундай сўзлар келади: “Туркиянинг миллий хавфсизлигига нисбатан террор таҳдиди ва ҳар қандай хавф хатарга қарши миллий ҳуқуқ нормасига мувофиқ ҳар турли чора тадбирларни кўриш, Ироқ ва Суриядаги барча террорчи гуруҳларнинг Туркияга қаратилган ҳужумларини бартараф этиш, оммавий қочқинлик каби хатарларга қарши хавфсизлик чораларини орттириш, инқироз даврида ва ундан сўнг ҳар қандай ҳолатда ҳам Туркиянинг олий манфаатларини ҳимоя қилиш…”, “Турк қуролли кучларини зарурат туғулганда, чегара ҳудудларга ва хориж давлатларга сафарбар қилиш ва айни мақсадда хорижий кучларни Туркияга жойлаштириш, бу кучларни ҳукумат белгилаган асосларга кўра ҳаракатга келтириш, хавф хатарларнинг олдини олиш учун ҳар қандай тадбирларни кўриш ва бу лойиҳалар ҳукумат тарафидан белгиланган асосларга кўра амалга оширилиши учун конуституциянинг 92 моддасига биноан 4 октябр 2014 йилдан эътиборан бир йил давомида рухсат берилишини сўраб мурожаат қиламан. Бош вазир Аҳмад Довут ўғли”.

Туркия презденти Ражаб Тоййиб Эрдоган Сурия ва Ироқдаги мужоҳидларга қарши АҚШ бошчилигида тузилган коалицияга қўшилишини билдирди. Бироқ у бунинг учун ҳаво ҳужумлари балан чекланиб қолмай, “доимий ечим”ни вужудга келтиришни шарт қилди.

“Биз ҳар қандай ҳамкорликка тайёрмиз. Лекин ҳамма шуни билиб қўйиши лозимки, Туркия вақтинчалик ечимга рози бўладиган давлат эмас. Минтақадаги барча террорчи (Исломий) гуруҳларга қақшатгич зарба бериш лозим. Бу борада Туркиянинг насиҳатлари ва огоҳлантиришлари эътиборга олиниши даркор”, деди Эрдоган парламент олдида қилган нутқида.

1 COMMENT

  1.  Kofir Mustamlakachilarga yordam berayotgan malay hokimlarga Allohning la`nati bo`lsin, ularga qo`shilib musulmonlarga qarshi harakatlanayotganlarga ham la`nat bo`lsin.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here