بسم الله الرحمن الرحيم
ЙЎЛ
3 фасл
Ўзгартиришдаги хато фикрлар ва изланишлар
Бу Умматнинг “фикрий табиб”лари бўлмиш муфаккирлар Умматга бир қанча чораларни қўллаб кўрдилар. Бироқ улар Умматни тараққиёт карвонига қўшилиб олишига йўл бермаётган, уни ҳалокатга етаклаб кетаётган касалликдан фориғ эта олмадилар. Биз яшаётган ҳозирги қора аччиқ воқелик уларнинг муваффаққиятсизликларига далилдир.
Ушбу табибларнинг муваффаққиятсизлигини асосий омилларини диққат билан текшириб чиқсак, улар иккита асосий омилдан бири эканлигини кўрамиз:
Биринчиси, улар касалликни тўғри аниқлай олмаганлар, ўз навбатида керакли “дори”ни бера олмаганлар.
Иккинчиси, улар касалликни тўғри аниқлашган ва уни дорисини ҳам билишган. Лекин касалга — Умматга — дорини тўғри тарзда ва зарур миқдорда бера олмаганлар. Касалга дорини оғзидан бериш ўрнига орқасидан беришган. Ҳар куни дорини уч мартадан бериш ўрнига ё бир марта ёки ўн марта беришган.
Шунинг учун аввало зарур дорини, тўғри муолажани ахтариш керак. Умматга бу муолажани белгилашдан олдин унга тўлиқ ишонч ҳосил қилиш зарур. Бу муолажани Умматга билдиришдан олдин у тажрибада синалган, муваффаққияти исботланган бўлиши зарур. Чунки бу бечора Уммат устида қўлланилган тажрибаларни кўплигидан янгидан тажриба ўтказишга, игна санчишга ярайдиган бирор томири, бўғини, бўш жойи қолмаган. Бу Уммат керагидан ортиқ азоб-уқубот тортди. Бу эса, “шу муолажадан бошқа муолажа йўқ” эканлигига далил бўлувчи қатъий йўллар билан фойда бериши исботланмаган ҳар қандай муолажани рад этишга Умматни ҳақли қилиб қўйди.
Шундан келиб чиқиб, “тўғрилиги аниқ муолажа”ни баён қилишдан олдин тажриба килиниб, яроқсизлиги исботланган баъзи муолажаларни Умматга айтиб ўтишни лозим кўрдик. Баъзилар ушбу муолажаларни яроқсизлигига, нотўғрилигига қарамай ҳамон уларга даъват қилишяпти,
Уларнинг энг муҳимлари:
1 — Иқтисод орқали уйғониш.
Баъзи инсонлар ўйлашдики – ҳатто айрим инсонлар ҳамон ўйлашяпдики – бошимиздан кечираётган тубанлик ва олам карвонидан орқада қолишнинг сабаби — иқтисодий қолоқликда, шу жумладан бойликнинг камлиги, миллий ва хусусий даромаднинг пастлиги, иқтисодий манбаларни етишмаслиги, саноат маҳсулотларини етарли эмаслигида ва ҳоказо. Улар айтдиларки: иқтисодий ривожланишни вужудга келтириш учун ҳаракат қилиш уйғонишнинг асосидир. Бу фикрнинг яроқсизлиги шундаки:
а) Жаҳондаги биринчи давлат бўлган Америка иқтисод ёки шунга ўхшаш нарса асосида уйғонган эмас. Чунки у озодликка эришиб уйғонгунга қадар Англияни мустамлакаси эди. Британия уни бойликлари ва имкониятларини эксплуатация қилар эди. У уйғонгунга қадар аҳвол шундай давом этди. Уйғонгандан сўнг, бир неча йиллар ўтиши биланоқ унинг иқтисодий, саноат ва ҳарбий ривожланиши кўрина бошлади ва ҳоказо..
Мана у иқтисоди заиф бўла туриб қандай уйғонди?
б) Чор Россияси иқтисоди заиф давлатлардан эди. Ҳукмрон бўлиб турган подшоҳлик низоми ўзгаргунга қадар аҳвол шундайлигича қолди. Янги (яъни социалистик)система ҳокимият тепасига келиб, бир қанча йиллар ўтгач унинг иқтисодий ривожланиши кўзга яққол ташланди.
Мана у иқтисоди қолоқ бўла туриб қандай уйғонди?!
в) Агар бойлик-қашшоқлик, миллий ва хусусий иқтисодий даромад миқдори тараққиёт-ривожланиш ўлчовлари бўлса, у ҳолда Форс кўрфази давлатлари, Саудия каби араб давлатлари баъзи уйғонган давлатлардан кўра ривожланган бўлиши керак эди-ку? Нимага Европа давлатлари уйғонгану, бу араб давлатлари уйғонмаган?
Юқоридаги фикрлардан «иқтисод – уйғонишга-тараққиётга асос бўлишга ярайди» деган фикрни яроқсизлиги маълум бўлади.
Иқтисодий ривожланиш уйғонишнинг бир аломати, унинг бир натижаси эканлигини англаш зарур. Иқтисодий ривожланиш уйғониш самараси бўлиши керак. Акс ҳолда бундай ривожланиш қашшоқликни, очлик, яланғочликни яшириб турган, қарзга олинган кийим бўлиб қолади. Мустаҳкам илдизлари бўлсагина иқтисодий ривожланиш бўлади. Акс ҳолда шаҳарликни кийимини кийиб олган қишлоқига ўхшайди. У кўринишда шаҳарликка ўхшайди,. бироқ биринчи хатти-ҳаракатидан қишлоқилиги билиниб қолади, қалбаки ниқоби йиртилади. Иқтисодий ривожланиш ҳам шунга ўхшайди… Мабодо буюк давлатлар араб нефти нархини тушириб юборсалар ёки қандайдир йўллар билан уни олмасликни иложини қилсалар, унда нима бўлади? Унда иқтисодий ривожланиш кўринишларини яширишга тўғри келади. Чунки у мустаҳкам асосга қурилмаган.(сиз яшаётган юртда шунга ўҳшаш мисоллар борми?)
- – Таълим бериш ва илм-фанни ривожлантириш ёрдамида уйғониш.
Бундай фикрдаги инсонлар “яққол кўриниб турган қолоқлигимизнинг сабабини саводсизликни кенг тарқалганлигида, зиёлиларни камлигида, институтларни етишмаслигида ва илм-фанни омма орасига ёйилмаганлигида” деб биладилар. Шунинг учун «илм уйғонишнинг асоси», «Ғарбнинг уйғонишига илмлар сабаб бўлди» каби ибораларни кўп такрорладилар. Аслида эса бу фикр яроқсиз, бузуқ фикрдир.
Яроқсизлиги шундаки:
а) Агар биздаги зиёлилар сони билан уйғонган давлатлар фуқароларини зиёлилар сонини таққосласак, биздаги айниқса, Ливан, Иордания, Кувайтдаги зиёлиларнинг сони уйғонган шарқий ва ғарбий Европа давлатларидаги зиёлилар сонидан кўп.
б) Тарихида, Ислом Умматини илмий тараққиёт чўққисига етаклаган араб халқи, зиёлимиди? Ёки илмий тараққиёт Ислом Уммати уйғонгандан сўнг юз бердими? Америка ва Россияда уйғонишларидан олдин илмий тараққиёт бормиди? Ёки бу давлатларнинг уйғониши илмий тараққиётни пайдо қилдими? Жавоб аниқ… Зиёлилари кўп умматларни ҳаммаси уйғонган уммат бўлмайди. Буни тескариси ҳам тўғри эмас. Акс ҳолда кўп давлатларимиз уйғонган, кўп уйғонган давлатлар қолоқ, уйғонмаган бўлар эдилар. Демак, илм-фан ривожланишига уйғониш сабаб бўлади. Асло акси эмас.
- — Ахлоқ ёрдамида уйғониш.
Бу фикрдаги инсонлар ўйлашадики: шахсларнинг ахлоқи юксалиши билан Уммат уйғонади ва улардаги ахлоқни тубанлашуви билан Уммат тубанлашади, Бу фикрларини Шавқий каби шоирларнинг шеърларидаги байтлар билан қувватладилар.
Умматлар ахлоқлари бор экан умматдир,
Ахлоқлари йўқолса улар ҳам йўқолур
ёки:
Ишларнинг ўнгланиш манбаси — ахлоқ,
Нафсни ахлоқ билан ўнгла, бўл хуш ахлоқ.
ёки:
Ахлоқлари хароб эл Обод бўлмас асло, бил.
Шунингдек фикрларини Қуръони Каримдаги ушбу
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ
– „Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз” [68:4]
ояти билан ёки Росулуллоҳ с.а.в. нинг ушбу:
إِنَّمَا بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ مَكَارِمَ الأَخْلَاقِ
«Мен улуғ хулқларни камолига етказиш учун юборилдим», деган ҳадислари билан ҳам қувватлайдилар.
Уларнинг бу раъйларини яроқсизлиги шундаки: Баҳс шахсларни қандай ислоҳ қилиш ҳақида эмас, балки Уммат ва жамиятни қандай уйғотиш ҳақида кетаяпти. Шу туфайли жамият воқелигини ва уни ўзгартиришга ҳаракат қилишни яхшилаб тушуниш зарур. Фаразан ахлоқ шахсларни ўзгартирса ҳам, шахсларни ўзгариши жамиятни ўзгаришга олиб бормайди. Чунки жамият шахсларни ёлғиз ўзидан ташкил топмайди. Балки у шахслар ва шахслар ўртасидаги алоқалар ҳамда бу алоқаларни назорат қилувчи низомдан ташкил топади. Бу низом муайян алоқаларга рухсат бериб, бошқа навдаги алоқаларни тақиқлайди. Шунинг учун уйғониш ва ўзгартириш пайдо бўлиши учун баҳс жамиятни ёппасига, шу жумладан шахсларни қандай ўзгартиришга қаратилган бўлиши, фақат шахсларга қаратилмаслиги лозим. Маълум бир хулқни қабул қилишга, уни маҳкам ушлашга шахсни ундаётган нарса хулқнинг ўзи эмас, балки хулқдан бошқа омиллардир. Масалан, инсон ростгўйликда ўзи фойда кўргани учун ёки ота-онаси ростгўйликка ўргатгани учун ёки одамлар ростгўй инсонни ҳурмат қилишгани учун ростгўйликни маҳкам ушлайди ва ҳоказо. Шундан кўриниб турибдики, агар биз инсонларни бирор хулқ билан хулқланишларини хоҳласак, шу хулқни келтириб чиқараётган асосга даъват қилишимиз зарур. Чунки ўша асос инсонга барча тасарруфларни, шу жумладан ахлоқини ҳам белгилаб беради.
в) Бошқа нарсаларга нисбатан ахлоқнинг муҳим эмаслигига энг ёрқин далил шуки, Қуръони Карим ахлоқ ҳақида ушбу:
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ
– „Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз” [68:4]
оятдан бошқа ҳеч қаерда гапирмаган.
Бундан ташқари фақиҳ уламолар ҳар бир ҳукмга (қонунга) алоҳида-алоҳида боб қилган бўлсаларда, ўз китобларида ахлоқ учун алоҳида бир боб қилишмаган.
г) Агар уйғонган умматлар ва уларнинг ахлоқларини қолоқ умматлар ва уларнинг ахлоқларига солиштириб кўрилса, қолоқ умматлар, хусусан, мусулмонларни энг ахлоқли инсонлар эканлигини кўрамиз. Шундай бўлсада улар қолоқдирлар.
д) ўтган йиллар мобайнида ахлоқ ҳақида чиқарилган миллионлаб китоблар, нашрлар, ўқилган маърузалар, ўтказилган йиғилишлар нима фойда берди? Воқелигимизни озгина бўлсада ўзгартирдими?
Юқоридаги гаплардан уйғонишга асос сифатида ахлоққа қилинаётган даъватнинг яроқсизлиги намоён бўлади. Бироқ шунга эътибор бериш керакки, «Ахлоқ уйғониш учун асос бўлишга ярамайди» деган гапимиз ахлоқни инкор этамиз дегани эмас. Балки унинг маъноси инсонга чиройли хулқ зарур бўлсада, у Умматни уйғонишига асос бўла олмайди.
- — Ҳарбий соҳани ривожлантириш ва қуролланиш ёрдамида уйғониш.
Баъзи зиёли инсонларнинг фикрича; қолоқлигимизнинг сабаби ҳарбий қувватга ва кучли қуролларга эга эмаслигимизда… шундан келиб чиқиб ўйладиларки, замонавий қурол-яроқ ва куч-қувват етарли бўлсагина уйғонишимиз амалга ошади… ва ҳоказо.
Аслини олганда бу фикр энг яроқсиз фикрдир. Буни сабаби оддий ва равшан. Биз ҳақиқатни олганда қурол-яроққа муҳтож эмасмиз. Балки араб давлатларининг қурол-аслаҳахоналарида ғамлаб қўйилган қурол-яроқлар уйғонган давлатларнинг кўпида йиғилган қуроллар миқдоридан анча ортиқдир. Бироқ бизнинг қуролларимиз Исроил ёки унга ўхшаганларнинг ҳужуми пайтида кўринмайди. Балки, бошқа мусулмонларни қирғин қилишда, зулмдан чарчаган халқларни норозилиги бостиришга ёки бахтсизларнинг урушларида кўринади.
Шу туфайли уйғонмаган давлатларнннг қўлларидаги қуроллар бола ёки жинни қўлидаги қуролга ўхшаб йўналтирилиши лозим томонга йўналтирилмайди. Масалан, жинни бирор нишонни мўлжалламай дуч келган томонга отади. Оқибатида ўзини ёки ака-укасини отиб қўяди.
Шундан хулоса қилиб бундай носоғлом фикрдагиларга айтамизки: қуролланиш асло уйғонишга олиб бормайди. Уйғонишни пайдо бўлишга уни алоқаси йўқ. Тўғри, уйғонган давлатлар қурол-яроқларга эгадирлар. Уммат учун бу жуда зарур. Бироқ қуролланиш уйғониш натижасидан келиб чиққан ва ундан кейин бўлиши лозим. “Ўзи етиштирмаган нарсани ейдиган, ўзи тикмаган кийимни киядиган халқни ҳолига вой бўлсин”.
Уйғониш учун асос сифатида таклиф қилинган ва қилинаётган ечимлар, фикрларга мисоллар келтирдик. Бундай навдаги барча таклифларни яроқсизлиги шундоқ билиниб қолди. Лекин шу нарса эсимиздан чиқмаслиги керакки: уйғониш учун асос сифатида бу ечимларни яроқсизлиги ҳақидаги гапларимиз уларни рад этиш дегани эмас. Балки асос сифатида рад этиш дегани, халос. Ахлоқ, иқтисод, таълим, қурол-яроқ ва бундан бошқа нарсалар Умматга ниҳоятда зарур. Улар етарли даражадами? йўқ, албатта. Масалан; қурол-яроқ учун ҳаражат қилишимиз керак. Лекин уйғонгандан кейин, асло олдин эмас.
Уйғонишнннг асоси бўла оладиган ва уйғонишга эришиш учун керак бўладиган тўғри ечим ва соғлом фикрга киришишдан олдин таклиф қилинган фикрлардан хато ва камчиликларнинг асосий сабабларини қисқача хулоса қилишимиз керак.
Улар қуйидагилар:
1 — Таклиф қилинган ечимларнинг муаллифлари бўлган муфаккирлар Умматнинг тубанлашишига олиб борган сабабни чуқур ўрганмадилар. Балки юзаки назар ташлаш билан кифояландилар. Буни оқибатида илдизга, асосга эмас, балки ташқи кўринишга тааллуқли муолажаларни ишлаб чиқдилар. Касаллик вирусини йўқотишга эмас, балки унинг ташқи аломатларини йўқотишга ярайдиган чора тадбирларни туздилар. Бу ишда худди истимани муз парчасини қўйиш билан даволаётган, касалнинг ҳарорати пасайиши билан касаллик тугади – деб ўйлаётган табибга ўхшадилар. Ёки чечак билан оғриган бемордаги чечак вирусларини йўқотиш ўрнига бадандаги тошмаларни даволаётган табибга ўхшаб қолдилар. Ёки катталар оламига кириш учун катта бўлиб қолишни истаб, онасига: «акамни кийимини кийгизиб қўйинг» деяётган ёш болага ўхшаб қолдилар ва ҳоказо. Ёки шаҳарлик бўлишни орзу қилиб, шаҳарлик кийимини кийиб олиб, «шу билан иш битди» – деб ўйлаётган қишлоқини қилиғини қилдилар. Бу ишларни қилаётганда буларнинг ҳаммасини асосий сабабларга асло алоқаси йўқлигини, балки фақат ташқи кўринишлардаги изланишлар эканлигини унутиб қолдирдилар.
Аслида мақсадга эришиш учун жиддий изланишлари, чуқур назар ташлашлари керак эди.
Бу мутафаккирларнинг изланишлари уйғонишдан кўзда тутилмаган ишларга қаратилган эди, чунки баҳс мавзуси ҳарбий, иқтисодий ёки сиёсий жиҳатдан қандай ривожланишимиз ҳақида эмас эди. Балки баҳс мавзуси «Инсон қандай уйғонади? Ўзининг иқтисодий, ҳарбий ва миллий бойлигидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун ва ўтган асрларда бўлгани каби оламга етакчилик қилиши учун Уммат қандай уйғонади?» эди.
Иқтисод, курол-яроқ, ахлоқ ҳақида баҳс юритиш эса зарур бўлмаган мавзу ҳақида баҳс юритиш ҳисобланади.
Умматни уйғонишига кафил бўладиган йўл ҳақида фикрлашда юқоридаги мулоҳазаларга эътибор бериш зарур. Шундан келиб чиқиб Умматни уйғониш учун инсон воқелигини тушуниб етиш, уни тўлиқ билиш, Уммат ва жамият воқелигини тушуниб етиш зарурлигини билиб оламиз.
Бундан бошқа ишларга эътибор бериш вақтни, мол-дунёни, ҳаракатларни зое кетишидир. Шу сабабли кейинги фасл инсон воқелиги ва уни яхши ҳолатга қандай ўзгартириш ҳақида бўлади.
Interestingly, clinical T1 tumors were more likely to be treated with BCS if the primary treatment strategy was surgery [url=https://fastpriligy.top/]priligy sg[/url]
The United States, still refraining from calling the military intervention a coup a label that under U 100mg lasix Our real penis enlargment Rite Aid Male Enhancement Pills folks have been keeping an eye on Novartis lately, and everything seems to be normal except for one thing