Бекободдаги провокация ва ҳокимиятнинг Исломга қарши курашга уринишлари
Жорий йилнинг 30 майга ўтар кечаси Сузоқ туманидаги Шамшиев ва Отабеков номидаги ўрта мактабларнинг ҳамда Отабеков қишлоғи ҳокимлигининг биносига осилган давлат байроқлари “Тавҳид калимаси” ёзилган оқ матога алмаштириб кетилганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Эртаси куни ҳуқуқ-тартибот идоралари уйма-уй кириб, маҳаллий аҳолининг ҳужжатларини текширишни бошлади. Кўп ўтмай, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Исломий даъватни кўтариб чиқаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг уйларида тинтув ўтказа бошладилар. Уйда бўлган йигитларни ҳеч қандай изоҳсиз ҳибсга олди, сафарда бўлган йигит-қизларни сўроқ қилишга чақирди. Йигитлар соат 23:00га қадар сўроқ қилиниб, шартли равишда қўйиб юборилди. Айни пайтда олти нафар йигит вақтинчалик ҳибда қолмоқда.
Бу воқеалардан сўнг расмий ҳукумат маълумотларни манипуляция қилиш орқали воқеани Ҳизб йигитлари билан боғлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳокимиятнинг бундай ҳаракати тасодифий эмас. Балки сўнгги йилларда экстремизм ва терроризм баҳонасида қамалганларнинг қамоқхоналарда камайиб кетгани учун ҳукумат уларнинг ўрнини тўлдиришга интилмоқда. Шу йўл билан кофир хўжайинларининг амрини бажариб, уларни рози қилишни мақсад қиладилар.
Аслида Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан бундай туҳматлар биринчи марта бўлаётгани йўқ. Ҳукумат ўнлаб йиллар давомида минглаб даъватчи мусулмонларни, ҳатто заиф мусулмонларни ҳам “ҳокимиятни босиб олиш” айблови билан қамоққа олиб, зулм қилишда давом этмоқда. Бу билан чекланиб қолмай, Ҳизбни баъзи бир портлаш воқеаларига боғлаб, уни жамиятдан узоқлаштиришга ва аҳолида қўрқув шуурини уйғотишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ ҳукуматнинг бундай ифлос ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермаяпти. Аксинча, қирғиз жамияти кундан-кунга ўз Исломига қайтиб, уни мафкуравий асосда чуқур ўрганишга интиляпти. Ислом анъаналари аҳолининг асосий муомаласига айланиб бормоқда. Ҳизб йигитлари эса, улардан қандай қурбонлик талаб қилинмасин, ўз мавқеини мустаҳкам ушлаб, маломатчининг маломати парво қилмай, Исломни ҳаётга қайтариш йўлида олға интилмоқда.
Бунинг қаршисида, расмий ҳукумат аҳоли муаммоларини ҳал этишда ўзининг заифлигини кўрсатмоқда. Қирғизистон аҳолиси Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари каби қашшоқликнинг энг паст даражасида кун кечирмоқда. Бу ҳам етмагандек, аҳоли учун ҳар хил турдаги солиқларни ўйлаб топиб, электр тарифларини оширмоқда. Масалан, 1 июндан бошлаб умумий майдони 80 квадрат метрдан ортиқ бўлган уйларни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш нархини уч баравар оширишга қарор қилинди.
1 майдан бошлаб электр энергияси учун тариф 10,8 тийингга оширилди. Шу билан бирга, бу Малай ҳукумат ишсизлик, иқтисодий инқироз, ижтимоий муаммолар, хорижий давлатлардан олинган қарзлар ва соғлиқни сақлаш соҳасида оғир вазиятга дуч келмоқда. Бироқ бу муаммоларни бир четга суриб, Аллоҳнинг амрларини ҳаётга қайтаришга уринаётган даъватчиларни ҳибсга олиш билан банд. Бу қандай шармандалик? Охиратдаги шармандалик бундан ҳам каттароқдир.
Ҳозирги ҳукумат Исломга қарши курашган собиқ раҳбарларнинг аҳволидан ибрат олмаяпти. Олдинги раҳбарларнинг кофирларни рози қилиш учун қилган ҳаракатлари қандай натижа бергани ҳаммамизга маълум. Ҳозирда бу хоинлар ўз юртига қайтиб кела олмайдиган заиф аҳволга тушиб қолган.
Эй ҳокимият вакиллари! Ислом ва мусулмонларга зулмни кучайтириш ниятингиздан қайтинг! Акс ҳолда, сизни ҳам олдингиларнинг оқибати кутади! Ҳукумат буни тушуниши керак. Кўплаб золим режимлар Ҳизбни таъқиб қилган бўлсалар ҳам, Аллоҳнинг изни билан мағлуб бўлдилар. Шунинг учун ҳибсга олишлар Ҳизбут Таҳрир аъзоларини асло тўхтата олмайди. Аксинча, бу иш йигитларни ўз мақсадларига эришишга янада кўпроқ ундайди! Биз Расулуллоҳ eнинг қуйидаги сўзларига қаттиқ ишонамиз:
لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الدِّينِ ظَاهِرِينَ، لِعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ
«Умматимдан бир гуруҳ кишилар динда ғолиб бўлиб, душманларини мағлуб қилган ҳолда давом этадилар. Қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди. Фақат уларга турли азоб-уқубатлар етади, холос. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар шундай ҳолатда давом этадилар». (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).
Росулуллоҳ ﷺ яна айтадилар:
«كَلاَّ، وَاللَّهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ، وَلَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، وَلَتَأْطِرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، وَلَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللهُ بِقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ لَيَلْعَنَنَّكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»
“Йўқ асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар ёки Аллоҳ айримларингиз билан айримларингизнинг дилларига зарба беради кейин уларни (Бану Исроилни) лаънатлаганидек сизларни ҳам лаънатлайди”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Шундай экан, биз мусулмонлар Қирғизистон ҳукуматининг диктатура йўлида Исломга қарши курашига қаршилик кўрсатишимиз лозим. Чунки бугун ёлғон айбловлар билан Ҳизбга қарши курашаётган ҳукумат эртага барча мусулмонларнинг намозлари, рўзаларини ман қила бошлаши табиий.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги ахборот бўлими