Ўзгартириш “Исломий давлат” учун муқаррардир

311
0

الاسلامية الدولة حتمية التغيير

           Ўзгартириш “Исломий давлат” учун

муқаррардир

الحيم  الرحمن  الله بسم

“Бунга (яъни, уларнинг азобга гирифтор бўлишларига) сабаб – Аллоҳ бир қавмга инъом қилган неъматини то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи эмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи, билгувчи эканлигидир”.  Анфол сураси, 53 оят.

﴿إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡۗ وَإِذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِقَوۡمٖ سُوٓءٗا فَلَا مَرَدَّ لَهُۥۚ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَالٍ

 “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик-бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир”.  Раъд сураси, 11-оят.

الحيم  الرحمن  الله بسم

Сўзбоши ва бағишлов

   Олдимизга мақсад қилиб қўйилган ўзгартириш  бугунги кундаги Ислом юртларида ҳукмрон бўлган вазиятларни; илмоний(динни давлатдан ажраган) тузумларни, Ғарбдан келган бузуқ фикрларни ва (ғарбга хос бўлган шодланиш, ғазабланиш каби) бузуқ завқларни ҳамда мустамлакачи кофир Ғарб давлатларига малай бўлган кофир ва фосиқ ҳокимларни ўзгартиришдир.

   Мақсад қилинган ўзгартириш Ислом Умматини мустамлакачи кофир давлатлар томонидан режалаштирилиб, амалга оширилган парчалаш ва хорлаш ҳолатидан қутқаришдир. Ислом Умматини бутунлай ҳалокатга юз тутишидан, дарбадарлик ва мусулмонларга қутурган итдек ташланган кофир давлатларга қарам бўлишдан қутқаришдир.

   Мақсад қилинган ўзгартириш мустамлакачи кофир давлатлар мусулмонларнинг қўл остиларидаги бойликларни талон тарож қилишиб, ўзлари хоҳлаганларича фойдаланишгани ҳолда асл бойлик эгаси бўлмиш мусулмонларни қашшоқликка маҳкум этишиб, мусулмонлар қўл остиларида шунча бойликларга эга бўла туриб, ана ўша очкўз кофир давлатларга милярдлаган қарзларга ботиб, хору зор бўлишлари ўрнига мусулмонларнинг бойликларини ўзларига қайтариб беришдир.

 Мақсад қилинган ўзгартириш Ислом Умматини Ислом асосида уйғонишлари ҳамда ғайри исломий бўлган ҳар қандай фикрни улоқтириб ташлаши билан амалга ошади. Олдимизга мақсад қилиб қўйилган ўзгартириш куфр низомларини йўқотиш ва Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган, Ислом Умматини ва Ислом юртларини «اللهرسول محمد اللهإلا إله لا» байроғи соясида, битта халифа етакчилиги остида бирлаштирадиган ҳамда Ислом рисолатини бутун оламга олиб чиқадиган “Халифалик давлати”ни барпо этиш орқали амалга ошади.

   Ушбу рисоланинг “Ақида… ўзгартиришнинг асосидир”, деган биринчи мавзуси ўзгартириш жараёнида тушунча ва қаноатларнинг тутган аҳамиятини ёритиб беради. Зеро, жамиятларни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчириш тоғларни бир жойдан иккинчи жойга силжитишдан ҳам мушкилдир. Шунинг учун бу машаққатли ишни бажаришга ўзида Ислом ақийдасига ва бу ақийдадан келиб чиққан аҳкомларга ҳамда шу ақийда асосига қуриладиган фикрларга тўла қонли қаноати бўлган, хатто жонию-молини Аллоҳ таъолога сотиб юборган даражада боғланган одамгина қодир бўлади.

   “Ўзгартириш ва оёққа туриш”, деб аталган иккинчи мавзу  ҳақиқатларни англаб етиш ва уларни темир панжалар билан ушлашнинг аҳамиятини очиб беради. Чунки, чалғитув ва ваҳму-гумонлар орасидан ҳақиқатларни ажрата билмаган киши ўзгартириш борасида ғалабага эришиши асло мумкин эмас.

   “Ҳақиқатлар ва ботиллар”, деган учинчи мавзу иккинчи мавзунинг давомидир. Бу мавзуда мустамлакачи кофир давлатлар мусулмонларни адаштириш ва  уларни чалғитиш учун пайдо қилган айрим асосий масалалар (ҳақиқатлар)га диққат эътибор жалб этилади. Чунки, бунинг ўзгартириш жараёнидаги ва Ислом Умматининг “Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат” лигига қайтишидаги таъсири жуда каттадир.  “Сиёсий фаолиятнинг вожиблиги”, “Ислом Умматининг бирлиги” ҳамда “Ислом давлатини қоим қилиш” мана шу масалалар (ҳақиқатлар) жумласидандир.

  “Талаби нусрат” деб аталмиш тўртинчи мавзу эса, салтанатни малай ҳокимлар қўлидан Ислом давлатини – Халифалик давлатини тиклайдиган мансур (нусрат берилган) тоифа қўлига ўтказишга сўзсиз олиб келадиган шаръий амалиёт кайфиятини баён қилиб беради. Мана шу мавзу мазкур мавзулар ичида энг хатарли ҳамда аҳамиятли ва диққатга сазоворидир.

   Албатта бизлар бу рисолани бутун дунёдаги мусулмонларга, хоссатан ер юзида дини Исломни қоим қилишга харакат қилаётган, бу йўлда эркидан ажратилиб, қамалаётган ва қувғин қилинаётган, таъқиб остига олинаётган даъватчиларга, ҳақ устида ҳеч бир ўзгаришсиз, қилт этмай сабр этаётганларга, Исломнинг ва мусулмонларнинг азизлигига ташна ёшларга ҳамда фаолиятдаги, нусратга мунтазир бўлиб турган аҳли оила, қариндош уруғ ва дўст ёрларга бағишлаймиз. Биз бу рисолани сиз азизларга чин қалбимиздан бағишлаймиз ва умид қиламизки, сизлар ҳам уни ақлу ҳушингиз билан, чин дилдан ва бутун вужудингиз билан қабул қилгайсиз.

وَاللَّهُ مَعَكُمْ وَلَنْ يَتِرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ

  “ Аллоҳ сизлар биландир ва У ҳаргиз қилган амалларингизнинг  савоб-мукофотини камайтирмас”.  Муҳаммад сураси, 35-оят.

الحيم  الرحمن  الله بسم

Иккичи нашрнинг муқаддимаси

   Бутун оламлар тарбиятчиси Аллоҳ таъолога ҳамд бўлсин. Саййидимиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га ва у Зотнинг оила аҳлига, барча саҳобаларига ҳамда то қиёматгача уларга эргашган барча кишиларга дуо ва саломлар бўлсин. Аммо баъд.

    Аслида ушбу китобчадаги мавзулар ер юзида Аллоҳнинг ҳумини барпо этиш учун харакат қилаётган айрим даъватчилар билан баҳс ва мунозара қилинган мавзулардандир. Бизлар ушбу мавзуларда Умматнинг аҳволи хақида, Унинг бошига тушган қулаш ва ағдарилиш хақида ҳамда уйғониш ва оёққа туриш йўлида бошидан кечираётган қийинчиликлар хақида мунозара қиламиз. Ислом давлатини барпо қилиш йўлида бажарилган ишлар ва Исломни тўла татбиқ этадиган, унинг даъватини бутун оламга олиб чиқадиган мана шу Ислом давлатини вужудга келтириш учун бажарилиши лозим бўлган ишлар хақида ҳамда шуларга асосан, Умматга нима деб хитоб қилиниши, Умматнинг нимага даъват этилиши ҳамда У нималарни англаб етиши лозим? – лиги ҳақида баҳс юритамиз.

   Ислом давлати Исломни ижро этиш ва уни бутун оламга етказиш учун хизмат қиладиган сиёсий вужуддир. Исломни ижро этиш ва уни бутун оламга олиб чиқиш эса, куч ва шаръий салоҳиятга мухтож бўлади. Шариат бундай салоҳиятни Умматга берган. Ушбу куч ва шаръий салоҳиятга ёлғиз жамоат, тоифа ёки ёлғиз сиёсий ҳизб эгалик қила олмайди. Балки,  Ислом давлатини Умматнинг мана шу буюк фарзга бўлган иймонини тирилтириб, мана шу фарз учун ҳаракат қилиш ҳамда бу йўлда фидоийлик кўрсатиш вожиблигига бўлган иймонини жонлантирадиган ҳизб ёки тоифа етакчилигида Уммат барпо этади.

   Демак, Ислом давлати – Уммат билан ва Уммат устида Ислом низомини ижро этиш учун ҳамда Ислом низомини Уммат билан биргаликда барча инсонларга етказиш учун Уммат вужудининг “бачадони”дан чиқадиган вужуддир. Шунинг учун Ислом давлатини Уммат туғиб, дунёга келтиради.

  Умматнинг вужуди Умматни “Уммат” қилиб турадиган, унинг асосида яшаши билан камолга етадиган ҳамда бошқа вужудлардан шуниси билан ажралиб туради нарса билангина мукаммал бўлади. Исломий Умматимиз ўз динини ақийда ва низом сифатида маҳкам ушлаши билангина мумтоз ва мукаммал Уммат бўлади. Умматимизнинг ҳаракатга келиши, бошқаларга ҳам ўз таъсирини ўтказувчи амалий вужуди Уммат бир амирнинг амирлиги остида бирлашган ягона жамоат сифатида кўзга кўрингандагина юзага келади. Умматнинг вужуди давлатининг барпо бўлиши, ҳамда Уммат ўз халифасига Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиши асосида байъат бериши билангина мукаммал ва бошқалардан бутунлай ажралиб турувчи вужуд бўлади.

   Мана шундан маълумки, Уммат «اللهرسول محمد اللهإلا إله لا»нинг маъносини билмай туриб ва бу маънога риоя қилмай туриб Унинг уйғонишига умуман йўл йўқ. Агар Уммат бу калиманинг маъно-моҳиятини анлаб етса, ўзининг ҳаётдаги мавжудлиги маъносини ҳам,  бу мавжудликнинг ғоясини ҳам тушиниб етади. Шундагина У ҳаётдаги мавжудлигидан кўзланган ғояни амалга оширишга харакат қилади.

  Шунингдек,  агар бу билиш шаръан талаб этилган даражада бўлмаса, ушбу  ғояни амалга оширишга бўлган харакат ҳам агар шаръан талаб этилган даражада бўлмаса, етарли бўлмайди ҳамда зиммадаги бурчни оқламайди. Шунинг учун, ғоя белгилаб олингандан кейин, бу ғояни амалга оширишга ҳаракат қилиш лозим бўлади.  Ғояни амалга ошириш учун Аллоҳ таъоло шу коинотда яратиб қўйган қонунларга кўра, шу ғоя сари олиб борадиган амаллар бажарилади. Масалан, сабабларни мусабабларга боғлаш, нарсаларнинг хусусиятларини ва алоқаларнинг шартларини эътиборга олиш каби Аллоҳнинг коинотдаги суннатларига амал қилинади.

  Азиз биродарларимиздан бири мана шу фикрларни чоп этиб, инсонларга етказиш таклифини киритди ҳамда бунинг барча харажатларини савоб учун ўз ҳисобидан кўтаришини маълум қилди. Натижада,  шундай ҳам бўлди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, китобча чоп этилди. Ушбу китобчада тўртта мавзу бор эди. Китобча – Аллоҳнинг изни ила – жуда чиройли суратда қабул қилинди. Шунинг учун унинг чоп этилган нусхалари тезда тамом бўлди. Кейин унга бўлган талаб янада кучайди. Бу талабни сезган бошқа биродаримиз ўз ҳисобидан уни яна қайтадан нашр этишни таклиф қилди. Шунинг натижасида унга “Амонат ва иймон”, номли бешинчи мавзу илова қилиниб, мана шу иккинчи босма чоп этилди.

  Албатта, дунё муҳаббати, ўлимдан қочиш, фикрий чалғитувлар, заифлик, дангасалик ҳамда ризқ, ажал, нусрат, таваккал, яхшилик, ёмонлик ва шу кабиларга алоқадор ақийда тушунчаларини йўқ қилиниши жуда кўп мусулмонларни Аллоҳга ибодат қилишдан, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига қаттиқ риоя қилишдан иборат бўлмиш уларнинг ҳаётдаги ғояларидан чалғитиб юборди. Айниқса, золим, фожир ва хоин ҳокимларнинг фойдасига ташвиқот юритивчи разил уламолар, сарой муллалари тарқатаётган фатво ва райъларнинг таъсири остига тушиб қолишган пайтларда улар ўзларининг ғояларидан чалғиб кетдилар. Ушбу балоларнинг боши бўлган ҳокимларнинг партиялари ёки уларнинг тарафдошлари динни таъқиқлашади, Аллоҳнинг устидан бўҳтон тўқишди. Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилиб беришади. Уммат фарзандларини арзимаган ишлар билан чалғитиб, уларни ўзгартириш ва Ислом давлатини барпо этиш йўлидан буриб юборишади.

  Мана шу қилмишдан ва унинг хатаридан огоҳлантириш ҳамда ундан сақланиш учун “Амонат ва иймон” мавзуси илова қилинди.

   Албатта, мен ушбу китобчани Ислом Умматига тақдим этар эканман, бу китобчанинг الله الا  اله ال қазийяси-масаласи учун ғам чекаётган ва бу йўлда ҳаракат қилаётган ўқувчиларидан уни ақл-ҳушлари билан ўрганиб, чин дилларидан қабул қилишларини илтимос қилардим. Зеро, мен ҳам бу китобчани уларга ақл-онгим ва чин қалбим билан тақдим этдим. Китобни чоп этишда ўзларининг кўрсатма ва маслаҳатлари билан, моллари ва меҳнатлари билан кўмак кўрсатган барча инсонларга, мен учун ва менинг ота онам учун дуо қилган барча инсонларга Аллоҳ таъолодан  ажр ва савобларини мўл-кўл қилиб беришини сўрайман.

   Аллоҳим! Ким Исломга ва мусулмонларга яхшиликни истаса, у инсонни барча яхшиликларга муваффақ айла. Ким Исломга ва мусулмонларга ёмонликни раво кўрса, уни Азиз ва Муқтадир сифатинг билан Ўзинг жазола.(Аамиин).

                                                Маҳмуд Абдул Карим Ҳасан

                                            Ҳижрий 1425 йил, 3 сафар.

                                            Мелодий 2004 йил, 24 март.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here