Қачонгача мустамлакачилар нуфузини мустаҳкамлашда Тунис ички ишлар вазирлигидан фойдаланилади?!

78
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қачонгача мустамлакачилар нуфузини мустаҳкамлашда Тунис ички ишлар вазирлигидан фойдаланилади?!

Устоз Мамдуҳ Буазиз қаламига мансуб

«Тунис ички ишлар вазири Тавфиқ Шарафиддин атиги икки ойдан озроқ вақт мобайнида икки марта кетма-кет ўнлаб юқори лавозимли хавфсизлик раҳбарларини мажбурий нафақага чиқарди ва бунинг сабаби ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди… Бир вақтнинг ўзида, сиёсий етакчилар  президентнинг рақибларига қарши курашида «вазирликларнинг сиёсий иштироки»дан огоҳлантиришди». (Ал-Жазира нет).

Баъзилар буни ички ишлар вазири Тавфиқ Шарафиддиннинг ғалаба қилиш учун қасос олиш кампанияси, деб ҳисоблаяпти. Чунки у илгари Ҳишом Машиший ҳукумати даврида ички ишлар вазири лавозимидан бўшатилиб, тазйиқ ва таҳқирловга учраган эди. Яна баъзилар буни ушбу ижроий органнинг президентнинг 25 июл чора-тадбирлари лойиҳасини бажариш учун итоатгўйлик билан кўрсатаётган хизмати, демоқда. Яна бошқаларнинг фикрича, бу хатти-ҳаракат аслида, асосан, Наҳза ҳаракатига содиқ ва унинг аъзоси сифатида танилган хавфсизлик хизмати кадрларига қарши содир этилмоқда, чунки ўтган ўн йил ичида айнан шулар етакчилик қилди.

«Ғалаба қилиш учун ўч олиш», «параллел хавфсизлик» ва «президент фармонларини бажариш учун полиция давлатини қайта тиклаш»… каби юзаки содда таҳлиллар ўртасида очиқ ҳақиқат ва кучли далиллар йўқолмоқда. Аксарият сиёсий доиралар буни эътиборсиз қолдирмоқда, бу ҳақда гапиришдан қочмоқда, уни жамоатчиликка ташлаш ва фош этишга эътиборсизлик қилмоқда.

Бир оз ортга қайтсак, собиқ бош вазир Юсуф Шоҳид даврида ҳукумат томонидан имзоланган шартномани эслаймиз. Ўша хоинона шартнома талаби бўйича, Британиянинг «Стратегик Х компанияси» офисига Тунис ички ишлар вазирлигининг хавфсизлик доктринаси лойиҳасини қайта тузиш, идораларини қайта қуриш ҳамда стратегия ва мақсадларини тузатиш вазифаси топширилган. Бу шартномалар, зоҳирда логистика ва техник ҳамкорлик, дея тиқиштирилади. Бироқ, аслида улардан мақсад, юқори лавозимли кадрларни мустамлакачилар манфаатига хизмат қилишга ҳамда ушбу ҳукмрон элитани уларнинг юртдаги нуфузларини ҳимоя қилишга жалб қилишдан иборатдир.

Бундан келиб чиқадики, бугунги кунда биз ички ишлар вазирлигида кўраётганимиз бу курашлар, аслида, халқаро курашлар доирасига киради. Лекин бу кураш юртнинг асабини назорат қилиш ва билиш мумкин бўлган каттаю кичик ҳар бир нарсага чанг солиш орқали билвосита амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан, «Демократик оқим» партияси бош котиби Ғозий Шавошийнинг «Шамс» хусусий радиосига берган интервюсини эслайлик. Шавошийга кўра, суд тизими олти ёки етти нафар хавфсизлик ходими устидан жосуслик тармоғи борлиги бўйича тергов иши бошлаган. Унинг таъкидлашича, бу тармоқ Тунисдаги муҳим шахслар, журналистлар, тадбиркорлар ва сиёсатчилар устидан жосуслик қилиш билан шуғулланиб, ички ишларда фаолият қилган. «Дастлабки текширувлар бу тармоқнинг юрт ичкариси ва ташқарисидаги доиралар манфаатига хизмат қилганини кўрсатди», деди.

Ҳозирда, умуман президент Саид, ички ишлар вазири Тавфиқ ва бош вазира Будиннинг бу қилмишлари, аслида, Британия истак-майли бўйича ҳаракат қилувчи эски сиёсий синфни илдизини қуритиш ва мустамлакачи салибчи Францияга бўйсунувчи янги сиёсий синф яратишга қаратилган. Шу жиҳатдан олганда, мажбурий нафақага чиқариш орқали ишдан бўшатишдан тортиб, ҳатто лавозимидан бўшатиб, ишини судга оширишгача бўлган барча ишларга рухсат берилган ва суднинг чиқарадиган қарорлари ҳам тайёр, белгилаб қўйилган. Айниқса, бу иш билан юртнинг жон томири бўлмиш ички ишлар шуғулланаётган бўлса нима дейсиз?! Ахир, у мамлакатнинг барча бўғинини назорат қилиб, юртга кираётгану чиқаётган ҳар бир шахс устидан жосуслик қилиб, сиёсий рақиблар ҳақида маълумот тўплаётган бўлса… Буни билиш учун ортиқча саъй-ҳаракат қилишингизга ҳожат йўқ. Президентнинг баёнотларига боқсангиз уларнинг бошқарув фалсафаларини англаб оласиз. Бу axборотни назорат остига олиш, таҳдид қилиш, қўрқитиш, бир-бирини айблаш ҳамда Наҳза ҳаракати қилгани каби сиёсий, молиявий ва суд шантажлари олиб боришга асосланган фалсафадир.

Шубҳасиз, жамоатчилик фикрини чалғитиб, ички ишлар вазирининг баъзи хавфсизлик ходимларини мажбурий нафақага чиқариш орқали ишдан ҳайдашини янги давр учун реал ўзгаришнинг бошланиши қилиб кўрсатиляпти. Бу янги давр тарафкашликдан холи адолатга асосланган, вазирликлар сиёсий мансублик ва мойилликдан нейтраллаштирилган, деган иддаолар илгари сурилмоқда. Бу эса, жамоатчиликни чалғитиш ва асл ҳақиқатдан адаштиришдан бошқа нарса эмас.

Нега биз президент Қайсдан ўз сиёсий рақиблари ҳақида – улар ажнабий доираларга мойил, Ғарб давлатлари билан алоқа қилишади, деган гапларни эшитганимиз эшитган. Ҳатто у ўзига нисбатан суиқасд қилиш учун юртда ва хорижда тил бириктирилаётганини даъво қилишгача борди. Бироқ, ажнабий давлатлар элчиларининг Туниснинг у четидан бу четига қадар ҳеч қандай чеклов ва назоратсиз бемалол изғиб юришларига чек қўйиш ҳақида президентдан бирор нарса эшитмаяпмиз, кўрмаяпмиз. Аксинча, Франция президенти чақирганда у ўз қароргоҳи ёнидаги унинг «уя»сига ярим тунда ҳам чопиб бораётганини кўриб турибмиз!

Бас, шундай экан, Умматнинг ҳар бир холис фарзанди шуни англамоғи керакки, қўзғолон ҳаракати вазирликлардаги фақат бир ёки бир неча башараларни ўзгартириш ёки ҳукуматни алмаштириш ёхуд хавфсизлик мулозимларини мажбурий нафақага чиқариш орқали ишдан бўшатиш билан амалга ошмайди. Йўқ, балки бутун режимни бадбўй қонунлари билан қўшиб тубдан ағдариш лозим. Чунки Тунис режими на адолат ўрнатяпти, на мазлумга инсоф қиляпти ва на камбағалларга ёрдам беряпти.

Демак, ўзгариш қўзғолондан кейин қилингани каби, фақат шахсларни ўзгартириш билан ва Ибн Алини қудратдан тушириб, режимнинг ўзини сақлаб қолиш билан бўлмайди. Балки ўзгариш тубдан кенг қамровда амалга оширилмоғи даркор. Бу эса, Ислом асосида бўлади. Яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиб, бугунги бузуқ конституциянинг ўрнига татбиқ этилувчи исломий дастур ишлаб чиқиш билан амалга ошади.

Роя газетасининг 2021 йил 19 январ чоршанба кунги 374-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here