Ушбу коронавирус замонидан кейин дунёга стратегик жиҳатдан назар солиш

645
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ушбу коронавирус замонидан кейин дунёга стратегик жиҳатдан назар солиш

Устоз Валид Ҳижозий қаламига мансуб

Тиббий-илмий жиҳатдан назар солиш:

Бу – вакцинаси бўлмаган қаттол вирус бўлиб, дунё бўйлаб кенг тарқалди. Бу вирус дори ва вакцинасиз блокада қилиб бўлмайдиган ривожланган вирусдир. У ҳақдаги баъзи маълумотлар ўзгарди, кўпчилик шифокор ва олимларнинг у ҳақдаги фикри бир-бирларига зид келмоқда. Мисол учун, болаларнинг бу касалликка чалинмаслиги айтилганди, акси бўляпти, болалар ҳам чалиняпти, ёшлар ҳам вафот этяпти. Касаллик бошланганда унинг бир қанча симптомлари кўринган эди, икки ойдан сўнг яна бошқа симптомлари пайдо бўлгани айтилмоқда. Шунга биноан, бу касаллиикка, айниқса кичик ёшдагилар ҳам, кексалар ҳам чалинаётган экан, уни даволаб, муолажа қилиб бўлмаяпти. Шунинг учун, шахсий иммунитетни, сўнг коллектив иммунитетни пайдо қилиш сиёсатига рози бўлишдан ўзга чора йўқ. Тиббий-илмий назар мана шу.

Иқтисодий жиҳатдан назар солиш:

Агар аҳвол шундай кетаверса ҳамда коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар ушбу мақолани ёзаётган вақтга қадар (2020 йил 1 апрелга қадар) шу тарзда қўлланилаверса, масалан, аэропортлар ва қуруқлик ва сув йўлларини ёпиш каби, у ҳолда, хоҳ биржада бўлсин, хоҳ рақамли иқтисодиёт ва ҳиссаларда бўлсин, бутун дунё гувоҳ бўлаётганимиз бу иқтисодий таназзулдан ҳам аянчли аҳволга юз тутади. Туризм ва меҳмонхоналар секторига келсак, у деярли ёпиқ қолади ва қулаб тушади. Чунки ишга тушириш харажати янада юқори бўлади. Биз глобал нефть баҳоси қанчалар тушиб кетганини кўряпмиз, ахир, бир баррели 20 доллардан ҳам пастлаб кетди. Қанча-қанча ишчи ва мулозимлар ишдан бўшатилди… Ҳозирда уларнинг сони 5 миллион билан 20 миллион ўртасига етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шунинг учун давлатлар «аввало давлат манфаати» номи остида халқаро ҳимоя томон ҳаракат қиладилар. Бу эса, ўз навбатида, дунё давлатларининг ўзаро курашишларига ва дунёда доим бўлиб турадиган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилмай қўйишларига олиб келади… Кейин дунё яна миллий ватанпарварлик ва маҳаллий давлат замонига қайтади, яна курашлар авж олиб, учинчи жаҳон уруши келиб чиқади… бу дегани яна 70 миллион инсон нобуд бўлади, демакдир. Чунки иккинчи жаҳон урушида ўшанча инсон ўлган ва бу уруш 1929 йилдаги Буюк депрессия оқибатида келиб чиққан.

Шунга биноан айтиш мумкинки, дунёга ҳукмронлик қилаётган АҚШнинг «аввало Америка», деган сиёсати дунёнинг бошқа давлатлари билан тўқнашишни, ҳарбий тўқнашув учун қуролланиш пойгасини оширишни англатади. Чунки бугун давлатлараро кураш ва иқтисодий можаро мавжуд, мавжуд бўлиб ҳам авжига чиқиб бормоқда. Масалан, АҚШ, Хитой ва Европа Иттифоқи каби давлатлар ўртасидаги каби. Куни кеча Саудия билан Россия ўртасида нефть нархлари устида можаро бошланди.

Шунинг учун бутун дунё глобал оловли низоларнинг барҳам берилишига, яъни, жаҳон бўйлаб адолат ўрнатадиган бир давлатга жуда-жуда муҳтож бўлиб қолди… Бутун дунёга ўз манфаати йўлида зўравонлик қилиб, дунё бойликларини таламайдиган, халқларни қул қилиб, ўзларининг фаровон ҳаёт кечириш ҳуқуқларини талаб қилганларни қирғин қилмайдиган давлат керак бўлмоқда.

Демографик жиҳатдан назар солиш:

Демография бу аҳолини ўрганишни, аҳоли хусусиятлари тўпламини тадқиқ этишни англатади. Яъни, унда аҳолининг миқдорий хусусиятлари, шу жумладан, унинг зичлиги, тарқалиши, ўсиши, ҳажми ва таркибини ўрганилади. Шунингдек, аҳолининг сифат хусусиятлари, ижтимоий омиллари: яъни, ривожланиши, таълими, озиқ-овқати ва бойликлари ҳам демография жумласига киради. Демографияга – даромад, туғилиш, ўлим ҳамда инсоний ўзгаришларни аниқлаштиришга ҳисса қўшувчи бошқа ҳолатларни ўз ичига олган статистика, деб таъриф берилган. Бунинг маъноси, демографиянинг ҳар бир таркибий қисмлари тўлиқ ёки қисман, кўпроқ тўлиқ равишда ўзгаради, демакдир. Биз бунга мисоллар келтирамиз. Масалан, ривожланиш, таълим ва озиқ-овқат:

Ривожланишнинг ҳар бир шакли, жумладан, инсониятнинг ривожланиши, иқтисодиёт ривожланиши, маданият ривожланиши каби барчаси ўзгаради. Инсониятнинг ривожланишига мисол қиладиган бўлсак, ўзаро узоқлашиш ва юқумли касалликдан қўрқиш, деган нарса инсоният ўсишига салбий таъсир қилади. Шунингдек, инсониятнинг ривожланишига Ғарб маданияти, айниқса, Ғарбдаги илмоний капитализм маданияти натижасида салбий таъсир етади, чунки унда туғилиш нисбати, ҳатто никоҳ қуриш нисбати ҳам заиф бўлиб, унинг ўрнини ҳамроҳлик эгаллади ва ниҳоят Европа қари қитъа номини олди. Коронавирус касаллигидан сақланиш учун эр-хотинлик ва эр-хотинлик бўлмаган муносабатларда ўзаро узоқлашишни асос қилинди.

Иқтисодий ривожланишга келсак, бу шундоқ ҳам ҳаммага аён бўлиб турибди… Ахир, ишчилар ўртасидаги яқин муносабатлардан қочиш ва эҳтиёт бўлиш оқибати эртага нимага олиб бориши мумкин?! Биз товар ва хизматлар етарли бўлишига қарамай, вирус тарқалиши уларнинг нархига қанчалар таъсир қилганини кўряпмиз. Бундан ташқари, вирус сабабли ҳамда дезинфекция, товарларнинг ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилишидаги кечикишлар сабабли қўшимча харажатлар келиб чиқди, бундан кейин ҳам унга қарши курашда фавқулодда бошқа ёндашувлар ҳам келиб чиқиши мумкин бўлиб қолди.

Таълим, маданият, спорт ва шулар билан боғлиқ соҳалардаги ривожланишга келсак, биз ўз кўзимиз билан кўрдик – мактаблар, университетлар ва илмий текшириш институтларида таълим тўхтади… Масофавий таълим асосий вариантлардан бири бўлиб қолди. Чунки Иордания таълим ва тарбия вазирлиги ўқув машғулотларни айни йўналиш бўйича олиб бормоқда. Яъни, вазирлик таълим олувчи билан ўқитувчи учун электрон минбар яратиб бергандан сўнг, бу дарслар оила томонидан кузатиладиган бўлди. Энди маданият ва спортни ривожлантириш ҳам одамларсиз ва яқиндан кузатувчиларсиз олиб бориладиган бўлади. Яқинда кутилаётган айни салбий ўзгаришларга мисол келтиришни якунлашдан олдин халқаро экспертлар томонидан кўп тилга олинаётган «озиқ-овқат етишмовчилиги», деган мавзуга тўхталмоқчимиз. Комендантлик соати жорий қилиниши сабабли ҳамда ишчиларнинг ўз ораларидан коронавирусга чалинганларнинг кутилмаганда аксириб юборишидан қўрқиб, бир-бирларига яқин муносабатда бўлишдан сақланишлари натижасида, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришга сезиларли даражада салбий таъсир етади. Ўз навбатида, бу озиқ-овқат етишмовчилигига, товарлар нархи ошиб кетишига олиб келади, ҳатто очарчиликлар, очлар қўзғолонлари, ўғирликлар ва талон-торожлар ҳам келиб чиқиши мумкин.

Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидламоқчимизки, башарият ҳаётининг барча жабҳаларини жиловсиз қўйган капитализм тузуми билан мустамлакачи демократиядир… Шунинг учун дунёда бўлган ва бўлаётган барча нохушликларга аввалу охир жавобгар шулардир. Агар дунёни бошқараётган менталитет тураверса, айниқса, АҚШ ва Ғарб ўз ҳаётларининг асосий пойдевори бўлган шахсий эркинлик сақланиб қолаверса, у ҳолда, нохушликлар бундан ҳам кўп бўлиши турган гап, бу эркинликларнинг дунёга бундан ҳам кенгроқ ёйилиши аниқ. Биз Ғарб қонунларининг инсониятга бутунлай нолойиқ эканини кўрдик… Масалан, инсон билан ҳайвоннинг никоҳланишига рухсат бериш ҳамда фоҳишалик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш қонунлари каби.

Шунга биноан, демак, хоҳ коронавирус бўлсин, хоҳ инсон белгилаган қадриятлар, фикрлар ва жиловсиз тамойиллар вируси бўлсин, булардан бутун дунё қутулиши шарт. Чунки бу вирусларни ноқис, ожиз, бошқага муҳтож, хатокор, баъзан хато қилмайдиган, еб-ичишга муҳтож, заиф, адашган ва илмий ютуқлари билан ғурурланган-адашган инсон пайдо қилди. Зотан, бу илмий ютуқлари ҳозирги замоннинг натижаси эмас, балки бу инсондан минглаб йиллар олдин ўтган умматлардан қолган ютуқлардир. Зеро, улар кашф этган қонун ва қоидаларни бутун махлуқотни яратган Аллоҳ Таоло ҳаётнинг ҳайвоний қинғир йўлда эмас, тўғри йўлдан кетсин учун яратган. Буюк Аллоҳ инсонлар сифатлаётган айб-нуқсондан пок-олийдир.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here