Матбуот баёноти
Қирғизистон ҳукумати Исломга қарши қонун лойиҳасини қабул қилмоқда!
Қирғизистон ҳукумати жорий йилнинг сентябр ойида мамлакатдаги диний вазият устидан назоратни кучайтириш мақсадида иккита йирик қонун лойиҳасини таклиф қилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди. Улардан биринчиси Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси томонидан, иккинчиси эса Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф қилинди. Бироқ бу қонун лойиҳалари Қирғизистон томонидан 2021-2026 йиллар учун қабул қилинган диний концепцияни амалга ошириш доирасида қабул қилинмоқда. Мазкур концепция эса, халқаро талабларга мувофиқ мустамлакачиларни рози қилиш, айниқса, мамлакат қонунларини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Диний қўмита 30 август куни жамоатчилик муҳокамасига қўйган қонун лойиҳасининг асосий бандлари ниқоб кийишни, диний партиялар ташкил этишни ва партияларга диний ном беришни тақиқлаш, диний шахсларини бир йил муддатга аккредитациядан ўтказиш ва уйма-уй юриб даъват қилишни тақиқлаш каби моддалардан иборат.
Ислом нуқтаи назардан қаралганда, муслима аёлларнинг ниқоб кийиш ҳукми айрим мужтаҳидларга кўра вожибдир. Шунинг учун бу модда Исломий райга зид бўлганлиги боис, мусулмонлар унга қарши чиқишлари лозим. Зеро, ҳар бир Исломий райни ҳимоя қилиш барча мусулмонларнинг бурчидир. Ижтиҳоддаги ихтилофлар эса, ички масала бўлиб, фақат мужтаҳидларнинг муҳокамаси билан чекланиши лозим.
Шунингдек, диний асосда сиёсий ҳизб тузишнинг ҳукми фарзи кифоядир. Агар Уммат ичида сиёсий ҳизб бўлмаса ёки тузилган ҳизб ўз масъулиятини тўлиқ бажара олмаса, барча мусулмонлар гуноҳкор бўлишади. Бу фарзни бажаришга ҳаракат қилганлардангина бу гуноҳ соқит бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةࣱ یَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَیۡرِ وَیَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَیَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон: 104).
Бундан ташқари, булар жума хутбаларида ва интернет орқали маъруза қилаётган даъватчиларга ҳам тўсиқ қўйишни кузлашмоқда. Бу билан фақат ҳокимиятга ёқадиган сўзларни гапирадиган диний шахсларни вужудга келтириш мақсад қилинмоқда. Аслида Исломда мусулмонлар насронийлик ёки бошқа динлардаги каби диний шахслар ва дунёвий шахсларга бўлинмайди. Аксинча, ҳар бир мусулмон билганини етказади ва унга амал қилишга ҳаракат қилади.
Қолаверса, уйма-уй юриб, даъват қилишни таъқиқлаш билан уйларда ва давлат рўйхатидан ўтмаган масжид-мадрасаларда дарс қилишга, Қуръон ўрганишга тўсқинлик қилиш кўзланмоқда.
Дарҳақиқат, ҳар бир мусулмон, хоҳ маҳаллада, хоҳ кўчада, хоҳ масжидда бўлсин, Исломни еткизишга ҳаракат қилади. Ёмонликни кўрса, уни қўли ёки тили билан тўхтатиш учун бор кучини ишга солади. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
“مَن رأى منكم منكرا فليغيره بيده، فإن لم يستطع فبلسانه، فإن لم يستطع فبقلبه، وذلك أضعف الإيمان” رواه مسلم.
“Сизлардан ким мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу (қалби билан ўзгартириш) имоннинг энг заифидир”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зиммамиздаги масъулиятни эслатиб, шундай дедилар: “Аллоҳга қасамки, албатта сиз яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасиз, ва золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясиз. Ёки, Аллоҳ айримларингиз билан айримларингизнинг дилларига зарба беради, сўнгра уларни (Бану Исроилни) лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».
Бинобарин, ҳукумат томонидан таклиф этилаётган қонун лойиҳаси Ислом дини ва қадриятларига зиддир. Шундай экан, Аллоҳ Таоло фарз қилган даъват ишларини чеклаш ва Исломий райларнинг таъқиқлашдан узоқ туришлари лозим! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
مَا مِنْ وَالٍ يَلِي رَعِيَّةً مِنْ الْمُسْلِمِينَ فَيَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لَهُمْ إِلَّا حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ
“Мусулмонларга бошчилик қилиб, уларни алдаган ҳолда вафот этган ҳар бир раҳбарга Аллоҳ таоло жаннатни ҳаром қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими
24.09.24