Яҳудий вужуди Мисрни Ғазога кетаётган ёрдамларга тўсқинлик қилаётганликда айблади, Қоҳира эса: «Ёлғон айтяпсизлар», деб жавоб қилди

1639
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди Мисрни Ғазога кетаётган ёрдамларга тўсқинлик қилаётганликда айблади, Қоҳира эса: «Ёлғон айтяпсизлар», деб жавоб қилди

Яҳудий вужудига қарши суд иши қўзғатилган мушкул бир пайтда, у Ғазони қамал қилишда малай ҳукмдорларнинг ҳам ўзи билан ҳамкорлик қилаётганини тан олишдан бошқа чора топа олмади.

Яҳудий расмийлари Ғазога кетаётган ёрдамларга тўсқинлик қилишмаганини таъкидлаб, Рафаҳ назорат пунктидаги тўлиқ жавобгарлик Миср зиммасида дея ёрдамларнинг кириб келишига Миср режими тўсқинлик қилаётганини даъво қилишди.

Айни пайтда Миср халқаро суд олдида яҳудий вужудининг Ғазо секторига ёрдамларнинг ўтишига у томондан тўсқинлик қилинаётгани ҳақидаги даъволарини рад этиб, яҳудий вужудини ёлғончиликда айблади. Бироқ у Араб Давлатлари Лигаси уруш бошида қабул қилган қарор нега Миср томонидан бажарилмаганини асослаб бера олмади.

Агар яҳудий вужуди Халқаро суд олдида ўзининг ёрдамлар киришига тўсқинлик қилаётгани тўғрисида Жанубий Африканинг даъвосида илгари сурилаётган айбловлардан қочишга уриниб, жавобгарликни Мисрга юклаган бўлса, демак у ҳақиқатни тан олди.

Бу араб давлатлари ҳукмдорлари орасидаги пасткаш қўрқоқларнинг қисматидир. Зеро, Америкаликлар ҳам, яҳудийлар ҳам, уларга ким хизмат кўрсатмасин, агар жавобгарликка тортилгудек бўлсалар, айбни дарҳол ўша хизмат кўрсатганларга юклайдилар. Ҳукмдорларга келсак, уларнинг Уммат олдидаги катта ҳисоб-китоби Аллоҳнинг изни ила тез орада амалга ошади. Мабодо, кечикадиган бўлса, Аллоҳ Таоло олдидаги ҳисоб-китоблари муқаррар бўлиб, қисматлари ўтини одамлар ва тошлар бўлган жаҳаннамдир.

Роя газетасининг 2024 йил 17 январ чоршанба кунги 478-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here