Эрдоган Ғазодаги уруш ҳужжатларини тақдим этишга чекланган иккинчи даражали ролни ўйнаш билан кифояланди

2078
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган Ғазодаги уруш ҳужжатларини тақдим этишга чекланган иккинчи даражали ролни ўйнаш билан кифояланди

Анадолу ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган ўз мамлакати Халқаро судда тақдим этган барча ҳужжатлар (Исроил)га қарши очилган геноцид ишига сезиларли таъсир қилганини таъкидлади. У 2024 йил 12 январ куни Истанбулда жумъа намозидан кейин Жанубий Африка томонидан берилган даъвога асосан Халқаро судда (Исроил)га қарши суд мажлиси бошланганини шарҳлар экан, бу ҳақда журналистларга маълум қилди. Биз топширган ва аксари видеоёзув шаклида бўлган ҳужжатларга кўра (Исроил) албатта геноцидда айбланади, деб айтди. «Халқаро судга биз тақдим этган барча ҳужжатлар Гаагада катта таъсирга эга бўлади», деб қўшимча қилди у.

Роя: Президент Эрдоган Туркия ичкарисидаги Фаластин масаласини шиддат билан қўллаб-қувватлаётган жамоатчилик фикрини жиловлашга уринмоқда. У Фаластин масаласини дунёдаги барча мусулмонларни ташвишга солаётган Исломий масала деб атар экан, бу билан Туркиядаги Фаластинни ҳимоя қилишга иштиёқманд одамлар туйғуларини қитиқлаб, Фаластин масаласи учун нималардир тақдим этаётганини даъво қилди. Ушбу тақдирий масала учун амалда тақдим этадиган ҳеч нарса топа олмагач, ҳужжатларни олий судга тақдим этган Туркия эканини даъво қилди. Ваҳоланки, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ҳеч нарса дейилмаган. Судьялар ва юридик экспертлар гуруҳи орқали ушбу ҳужжатларни тақдим этишни ўз зиммасига олган томон Жанубий Африка давлатидир. Биз Эрдоган тилга олган даъволарни тўғри деб фараз қилганимизда ҳам, судда даъво учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда Туркия Жанубий Африкага ёрдам берган бўлади. Агар биз буни тўғри деб фараз қилсак, Туркия халқи ўз давлатидан кутган ва умид қилган рол шуми?! Бу рол фақат ҳужжат тайёрлашга чегараланганми?!

Бу масалада Ислом оламидаги бошқа давлатларга қараганда каттароқ жавобгарлик Усмоний давлат вориси сифатида Туркия зиммасига тушади. Чунки Фаластин Усмоний давлатнинг ажралмас бир қисми бўлган ва 1917 йилда унинг бошқаруви остида бўлиб турган пайтда инглизлар томонидан қулатилган. Шунинг учун Фаластиннинг бой берилишига ҳеч бўлмаганда маънавий жиҳатдан жавобгарлик бошқа давлатлардан кўра кўпроқ Туркия зиммасидадир. Эътиқодий жиҳатдан эса, Ақсо масжиди, Қуддус ва бутун Фаластинни босқинчидан қайтариб олиш мажбурияти Туркия билан бирга бошқа Ислом юртлари зиммасига тушади.

Роя газетасининг 2024 йил 17 январ чоршанба кунги 478-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here