Иордания, Миср ва Фаластин маъмурияти ҳукмдорлари яҳудий вужудига тажовузини тўхтатиш учун босим ўтказишни рад этишмоқда

3190
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания, Миср ва Фаластин маъмурияти ҳукмдорлари яҳудий вужудига тажовузини тўхтатиш учун босим ўтказишни рад этишмоқда

Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи, Миср президенти Сисий ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос 2024 йил 10 январ куни Ақабада учрашди. Бу учрашув АҚШ давлат котиби уларнинг ҳар бири билан алоҳида учрашганидан кейин бўлди. Улар «(Исроил)нинг Ғазога тажовузини тўхтатиш, ҳимоясиз тинч аҳолини ҳимоя қилиш ҳамда Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамларини етарли даражада етказиб бериш учун босимни давом эттириш зарурлигини» таъкидлашди. «Ғазо секторининг айрим қисмларини қайта босиб олиш ёки у ерда хавфсиз зоналарни яратиш уринишларидан» огоҳлантиришди. Улар, шунингдек, Ғазо аҳолисига ўз уйларига қайтиш имконини бериш зарурлигини таъкидлаб, фаластинликларни Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидан кўчириш режаларини рад этишди. Улар яна араб давлатлари ва фаол мамлакатларни «икки халқ, икки давлат» ечимига асосланган адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришиш учун Фаластин масаласи учун сиёсий уфқ топишга ҳам чақиришди.

Роя: Улар ўзлари қарор қабул қилувчи бўлмаганлари ҳолда, ўзларини қарор қабул қилувчи эканликларини кўрсатиб қўйиш учун ушбу учрашувни ўтказишди. Қолаверса, Американинг яҳудий бош котиби уларга буюрган нарсани такрорлашни хоҳлашди ва ундан яҳудий вужудига босим ўтказишни сўрашди. Улар бу жиноятчи вужудга босим ўтказиш учун ҳеч қандай чора кўришмади. Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш келишувларини тўхтатиш, дипломатик ва савдо алоқаларини узиш ҳамда у билан хавфсизлик ишларини мувофиқлаштиришни бекор қилиш каби энг кичик ишларни ҳам қилишмади. Шунингдек, улар Кэмп-Дэвид, Осло ва Водий Араба келишувини бекор қилишмади ҳамда Американинг яҳудий вужудини мустаҳкамлайдиган «икки халқ ва икки давлат» ечимини қабул қилишдан воз кечишмади.

Роя газетасининг 2024 йил 17 январ чоршанба кунги 478-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here