Нега Америка мусулмонларга очиқдан-очиқ душманлик қилиб, уларнинг ҳис-туйғуларини қўзғатмоқда?

5049
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Нега Америка мусулмонларга очиқдан-очиқ душманлик қилиб, уларнинг ҳис-туйғуларини қўзғатмоқда?

Устоз Ҳусайн Форуқ

Америка мусулмонларнинг қарши муносабатига ва ғазабига парво қилмагани учун уларга очиқдан-очиқ душманлик қилмоқдами? Ёки бу ер юзида туғёнга тушиш ва зулму-зўравонлик қилишнинг бир босқичими? Ёки бу ерда Американи яҳудий вужудининг бевосита жиноятларида очиқчасига унинг ёнида туришга ҳамда унга барча турдаги ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ёрдамни кўрсатишга ундаган бошқа сабаблар борми?

Америка сиёсати воқелигига қараган ҳар бир киши унинг таназзулга юз тутиш босқичида эканлигини, шунингдек, ҳужум ва кенгайиш босқичидан ҳимоя ва чекиниш босқичига ўтганини англайди. Америка 2023 йил 7 октябрдаги воқеалардан олдин Хитой ва Россияга қарши курашни бошқариш учун ўз кучларини тўплаётган эди. У халқи ўртасидаги мисли кўрилмаган бўлинишдан, шунингдек, уни ичкаридан қулатадиган иқтисодий, ахлоқий ва бошқа инқирозлардан азият чекмоқда. Ақсо тўфони учқуни Американинг мусулмон юртлар марказидаги илғор ҳарбий базасининг мавжуд бўлиб туришига таҳдид солди. Унинг бу базаси яҳудий вужуди бўлиб, у исломий юртларнинг бўлинган аҳволда давом этишини таъминлаб келаётган эди. Ақсо Тўфони операцияси Америка 21-асрнинг биринчи чорагида учраган мағлубиятлар қаторига қўшилган навбатдаги мағлубият бўлди.

Ушбу оғриқли зарбадан олдин у Афғонистонда тарихий ҳарбий мағлубиятга учраб, йигирма йиллик муваффақиятсиз босқиндан кейин у ердан чиқиб кетган эди. Ундан олдин мусулмонларнинг ғазабини ва ўз малайлари бўлмиш ҳукмдорларнинг халқларни бошқариш қобилиятини баҳолашда муваффақиятсизликка учраганди. Чунки халқлар малай режимларга қарши қўзғалиб, Америка Ислом юртлари устидан назоратни деярли йўқотди. Ундан олдин юз берган глобал молиявий кризис АҚШ иқтисодиётини деярли барбод қилди. Ундан ҳам олдин эса, Америка Ироқ ва Афғонистон урушида катта йўқотишларга учради. Мана шу инқирозларнинг барчасига бош сабабчи мафкуравий инқироз бўлиб, уни Америка дунёга олиб чиққан ва дунё устидан ҳукмронлик қилишининг асосий таянчи бўлган капиталистик мабданинг қулашида кўриш мумкин…

Ушбу кучли ва узлуксиз зарбаларнинг барчаси Американи жазавага туширишда муҳим рол ўйнади. Унинг бу ҳолати «Бугундан кейин ҳеч қандай ниқоб йўқ, чунки вақт ниқоб ва ёлғонга тоқат қилолмайди», деган жумлада ўз ифодасини топади.

Аслида Америка ўзининг халқаро мавқеини сақлаб қолиш учун вақт билан беллашмоқда. У аниқ биладики, унинг давом этиши сиёсатчилар муваффақияти туфайли эмас, балки рақиб ва душманларининг муваффақиятсизлиги туфайлидир. Чунки Америка инқирозлардан қанча азоб чекаётган бўлса, душман ва рақиблари бу инқирозлардан ундан ҳам кўп азият чекишмоқда. Унинг халқаро мавқеи учун кутилаётган ҳақиқий хавф мусулмонлардир. Чунки агар мусулмонлар Ислом мабдасини кўтариб чиқиб, уни янги рошид Халифалик давлатида гавдалантирсалар Америкага ҳақиқатдан хавф соладилар. У биладики, малай ҳукмдорларнинг захираси тугаш арафасида ва малай режимларни қулатадиган ҳақиқий баҳорнинг келиши яқин.

Мусулмонлар билан тўқнашув муқаррар. Шундай экан, Америка исломий халқларнинг онги сезиларли даражада ўсганини ва энди алдаш жараёни кўпроқ вақт ва кучни талаб қиладиган бўлиб қолганини кўра туриб, нега мусулмонларни алдашга овора бўлиб куч сарфламоқда ва тугаб бораётган вақтини зое кетказмоқда.

Эй Ислом Уммати, эй дунё аҳолисининг чорак қисми бўлган мусулмонлар, ёвузлик боши бўлган бу Америка сизнинг қўлингизда завол топиши хавфини англаб етди. Унинг қўрқувини, хаёл эмас, ҳақиқатга айлантириш вақти келди. Сайкс-Пико чегараларини бузиш ва малай ҳукмдорларни қулатишдан ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифалик давлатидаги битта халифа орқасида саф тортишдан бошқа ечим йўқ. Ана ўшанда Америка Хавфсизлик кенгаши, Вето, Халқаро Валюта Фонди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотисиз орқага чекиниб, ўзининг табиий ҳажмига қайтади…

﴿إِلَّا تَنصُرُوهُ فَقَدۡ نَصَرَهُ ٱللَّهُ إِذۡ أَخۡرَجَهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ثَانِيَ ٱثۡنَيۡنِ إِذۡ هُمَا فِي ٱلۡغَارِ إِذۡ يَقُولُ لِصَٰحِبِهِۦ لَا تَحۡزَنۡ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَنَاۖ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَيۡهِ وَأَيَّدَهُۥ بِجُنُودٖ لَّمۡ تَرَوۡهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلسُّفۡلَىٰۗ  وَكَلِمَةُ ٱللَّهِ هِيَ ٱلۡعُلۡيَاۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ﴾

«Агар сизлар унга (яъни, пайғамбарга) ёрдам қилмасангиз (Аллоҳнинг Ўзи унга ёрдам қилур). Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни, бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида, унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер экан, Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар (яъни, фаришталар) билан қўллаб-қувватлади ҳамда кофир бўлган кимсаларнинг сўзларини тубан қилиб қўйди, Аллоҳнинг сўзигина юксак сўздир. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир»                                                                                          [Тавба 40]

Роя газетасининг 2024 йил 17 январ чоршанба кунги 478-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here