Жапаров Яқин Шарқдаги вазиятни қайғу билан кузатаётганини билдирди

4400
0

Жапаров Яқин Шарқдаги вазиятни қайғу билан кузатаётганини билдирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида Фаластин ва (Исроил) ўртасида юзага келган можаро ҳақида сўз юритди.

Жапаров Яқин Шарқдаги вазиятни дили оғриб, қаттиқ қайғу билан кузатаётганини билдирар экан, тарафларни тинч аҳолига нисбатан зўравонликни тўхтатишга чақирди.

“Биз ҳар икки томонни қурбон беришлар ва тинч аҳолига нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш бўйича тўлиқ чора-тадбирлар кўришга ҳамда урушни имкон қадар тезроқ тўхтатишга ва музокаралар жараёнини кечиктирмасдан бошлашга чақирамиз”, деди Жапаров.

Изоҳ: Фаластиндаги қирғинлар учун қайғуга ботиш мусулмон кишининг сифатидир. Аммо сўзда бошқа, амалда бошқа бўлишлик нафақат масуълятсизлик, балки мунофиқлик аломатидир. Агар Жапаров ростдан ҳам Фаластин халқига қайғураётган бўлса, нега унинг хавфсизлик кучлари Фаластин ҳаққига дуо килган Мусулмонларнинг уйларида тинтув ўтказиб, ўзларини қамоққа олди?!

13 Октябр куни Қирғизистоннинг Ош вилояти Қора-сув шаҳрида жойлашган “Ас-Сарахсий” масжидида жумъа намозидан сўнг жамоатнинг олдида Фаластиндаги мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилган Мадраимов Асадуллоҳ ва унинг дўстлари уйида тинтув ўтказилиб, ўзлари қамоққа олинди. Бу иш  “терроризм” ва “экстремизм”га қарши курашувчи давлат органлари тарафидан амалга оширилди. Бироқ Ҳайит кунларида Ийд намозларини кенг майдонда, биринчи сафда ўқиш билан ўзини ҳалол, тақводор қилиб кўрсатишга уринган Жапаров эса бу ҳақида лом-мим демади.

Аслида Фаластиндаги қирғин қилинаётган мусулмонлар учун тинчлик билан олиб борилаётган тадбирларга ғайридинлар ҳам қаршилик қилмаётган бир пайтда, Қирғизистонда  мазлум Фаластин аҳли учун дуо қилган инсонларни қамоққа олиш Жапаров ҳукумати учун ҳақиқий шармандаликдир. Чунки дуо ибодат бўлиб, уни “терроризм” ва “экстремизм” боғлаш шармандаликдан бошқа нарса эмас.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here