ИҲТ ва Араб давлатлари Лигаси яна саммит ўтказиб (Исроил)ни қоралади

3400
0

ИҲТ ва Араб давлатлари Лигаси яна саммит ўтказиб (Исроил)ни қоралади

Ғазога уюштирилаётган (Исроил) ҳужумларининг 36 кунлик муносабати билан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари қўшма саммити бўлиб ўтди. 57 давлатдан вакиллар иштирок этган саммитдан кейин эълон қилинган қўшма баёнотда (Исроил)нинг Ғазодаги тажовузи қораланди ҳамда Ғазодаги блокадани тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамларининг киришига рухсат беришга чақирилди.

Шунингдек, Ғазони блокада қилаётган сионист режимга қурол экспортини тўхтатишга ҳам чақирилди. Буларнинг ораларидан 11 араб давлати Ғазода қирғинларини давом эттираётган сионист режимга босим ўтказиш мақсадида 5 хил модда таклиф қилди. Бироқ бу ҳам Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Саудия Арабистони, Марокаш ва Баҳрайн томонидан рад этилди.

Изоҳ: Ушбу саммитда иштирок этган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳеч бири яҳудий вужуди билан алоқаларини узиб қўйгани йўқ. Булар яҳудийларга дўстлик изҳор қилишда бир бирини ортда қолдирган давлатлардир. Айни дамда яҳудийларнинг тиззаларини қалтиратиб қўйган Мужоҳидлардан нафратланишда яҳудийлардан асло қолишмайди. Масалан шу пайтгача баъзи араб ўлкалари Ғазодаги қирғинларни кўрмасликка олган бўлса, БАА каби давлатлар яҳудийларни очиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Қатар эса, Ғазодаги қирғинлардан кўз юмиб, Мужоҳидларнинг ҳужумини ваҳшиёна ҳаракат деб атади. Ҳатто Каъбаи Муаззаманинг имоми Абдураҳмон Судайс Мужоҳидларнинг ҳаракатларини фитна дея таърифлаб, улардан узоқроқ туришни тавсия қилди.

Кўпчилик умид боғлаган Туркия ҳукумати эса, ўз портларидан яҳудийдарга керакли маҳсулотлар ва хом ашёлар етказиб беришда давом этмоқда. Бу ҳақида Туркия парламентининг депутатлари очиқ баёнот беришди. Президент Эрдўғаннинг “Ҳамас террор ташкилоти эмас” деган баёнотига қарамай, Туркия-(Исроил) ўртасида сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик алоқалар ҳар доимгидек давом этмоқда.

Туркия ва (Исроил) ўртасидаги моллар ўзаро божхона тўловларидан озод қилинган. Нефт, пўлат ва озиқ овқат маҳсулотлари юкларган кўплаб кемалар ҳар куни Анталия, Мерсин, Измир ва Измит портларидан (Исроил)га йўл олади. Агар кема ҳаракатларини кузатувчи дастурлар орқали қараладиган бўлса яҳудий портларига борган кемаларнинг 60-70 фоизининг Туркия ва Мисрдан бораётганини кўриш мумкин.

Хуллас, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳам, Араб давлатлари лигаси ҳам, ташкил этилган кундан буён заррача бўлса ҳам, Ислом ва мусулмонлар учун фойдаси тегмаган, бундан кейин ҳам тегмайди. Чунки бу ташкилотлар Исломий ўлкаларда Ғарбнинг манфаатини кафолатлаш учун тузилган ташкилотлардир. Зотан байроқлари ҳар хил, сохта чегаралар билан бўлиб ташланган бу давлатчалардан Ислом ва мусулмонлар учун ҳал қилувчи ечим кутишнинг ўзи нодондикдир. Масжидул Ақсонинг бу зулматдан қутилишининг биргина йўли бор, у ҳам бўлса, мусулмонларнинг дардини ўз вужудида ҳис қиладиган етакчиларнинг Исломий армияларни ҳаракатга келтиришидир. Демак мусулмонлар қуруқ сўздан нарига ўтмайдиган раҳбарлардан қутилиш ва уларнинг ўрнига Аллоҳнинг Шариатини қоим қиладиган ва Шариат талабига биноан Ақсони яҳудийлар нажосатидан тозалаш учун армияларни ҳаракатга келтирадиган Ҳалифани тиклаш учун бор кучи билан фаолият қилишлари вожиб.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here