Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар
Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни идора қилиш(давоми).
Учинчи: фалокат оқибатларини тузатиш
Ушбу лажналар фалокатлардан кейин зарар кўрган ҳудудларнинг фалокатгача бўлган ҳолатини тиклаш учун дастлабки ёрдамлардан кейин фалокат оқибатларига қарши курашиш учун тузилмавий ва тузилмавий бўлмаган собиқ хатолардан сабоқ олган ҳолда режалар ишлаб чиқади. Бу босқичдаги хатти-ҳаракатлар шикастланган инфратузилма ва биноларни изга солиш ҳамда зарар кўрган ҳудудларни тиклаш ва реконструкция қилишни ўз ичига олади. Шунингдек, зарар кўрган минтақалар учун ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, мумкин қадар тез вақт оралиғида ҳаётни ўз изига қайтаришни таъминлаш ҳам ана ўша лажналар зиммасидаги вазифалар доирасига киради.
Фалокатларга қарши тузилган самарали режалардаги энг муҳим омил фалокатдан олдин инсонларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш чора-тадбирларини кўришдир. Чунки, фалокатдан кейинги чора-тадбирларни ижро этишда инсонлар жонини сақлаб қолишнинг фаоллиги фалокатдан олдингига қараганда ғоятда чеклангандир. Шунинг учун “Офатларни бошқаришнинг марказий бўлими” мамлакат ичида содир бўлган барча офатларни қайд этиши, минтақалар бўйича режалар тайёрлаши, “Табиий офатларни бошқариш бўйича” давлат комитетларини тузиши лозим. Минтақаларга жойлаштирилгандан кейин ёнғин бригадаларини, шошилинч тиббий ёрдамни, полиция, армия ва ҳаво кучларини бошқариши ва уларни мувофиқлаштириши зарур. Бироқ, бу бўлинмаларни ҳоким, волий ёки халифанинг буйруғисиз фалокат минтақаларига юбориб бўлмайди. Шунинг учун мамурият вазифаларни тақсимлаш жараёнини ўз зиммасига олган пайтда фалокатларни бошқариш ва уларни мувофиқлаштириш “Фалокатларни бошқариш марказий бўлинмаси” томонидан амалга оширилади. Ҳар бир вилоятда фалокатларга қарши комиталарни ташкил этиш дегани бошқа вилоятлар қутқариш ишларида ёрдам бермайди – дегани эмас. Балки, ушбу комиталарнинг ҳар бири фалокат қаерда юз беришидан қатъий назар унга қарши курашишда биргаликда ҳаракат қиладилар. Айниқса, фалокатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш марказий бўлими билан келишилган ҳолда ёрдам амалиётлари жабрланган вилоят лажнаси томонидан бошқарилади ва бошқа лажналарнинг ресурслари ҳам унинг тасарруфоти остида бўлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
تَرَى المُؤْمِنِينَ في تَراحُمِهِمْ وتَوادِّهِمْ وتَعاطُفِهِمْ، كَمَثَلِ الجَسَدِ، إذا اشْتَكَى عُضْوًا تَداعَى له سائِرُ جَسَدِهِ بالسَّهَرِ والحُمَّى
“ Мўминларни бир-бирларига бўлган раҳм-шафқатда, дўстлик ва мехрибонликда битта жасадга ўхшаганини кўрасиз. Агар бу жасаднинг бирор аъзо шикоят қилса, бутун вужуди уйқусизлик ва истима билан азобланади.” Бухорий ривояти.
المُؤْمِن لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا. وشَبَّكَ بين أصَابِعهُ
“Мўмин мўъмин учун бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган бинога ўхшайди ва бармоқларини бир-бирини боғлади”. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида келтирган.
Шунингдек, Умар разияллоҳу анҳу қурғоқчилик йиллари барча мусулмон қишлоқларидаги аъробийларни туя, буғдой ва ёғ билан таъминлаган эдилар. Ҳатто бутун қишлоқ қуруб, ҳеч нарса ўсмай қолган ва қишлоқлар бундан қаттиқ азият чеккан эди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу туриб дуо қилганлар: “Эй Аллоҳ! Уларнинг ризқларини кенг қил, тоғ чўққиларидан ризқ бер!”. Натижада, Аллоҳ унинг ҳамда мусулмонларнинг дуоларини ижобат қилди. Дуодан кейин ёмғир ёққан махалда Умар разияллоҳу анҳу; “Алоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ у қишлоқларни қийинчиликдан халос этмаганда, ўзига тўқ мусулмон хонадонларига қурғоқчиликдан қийналган фуқаролардан шунчасини киргизган бўлардим. Чунки битта одамга етадиган таомдан иккита одам хеч қачон ҳалок бўлмайди, – дедилар.” Буни Бухорий “ал-Адаб ал-Муфрод” да ривоят қилган. Қурғоқчилик йили очлик ва қахатчилик йили бўлган. Бу йил кул йили, деб аталган. Чунки ер ёмғирнинг озлигидан қорайиб, хатто унинг ранги кулга ўхшаб қолган. Шамол ҳам кулга ўхшаш тупроқ учириб келарди. Ўшанда Мадинага емиш умидида келган аъробийларнинг сони 50 мингдан ортган эди. Ибн Касир “ал-Бидая ван-Ниҳая” асарида қайд этади:
“Умар разияллоҳу анҳу Басрадаги Абу Мусо разияллоҳу анҳуга; “Уммати Муҳаммадга ёрдамга!” , деб хат ёзди. Мисрдаги Амр ибн Оссга ҳам; “Уммати Муҳаммадга ёрдамга!”, деб ёзди. Натижада уларнинг ҳар бири Умар разияллоҳу анҳуга буғдой ва бошқа егуликлар ортилган катта карвон жўнатди. Амр ибн Осснинг озиқ-овқатлари денгиз орқали Жиддага, Жиддадан Маккага етказилди.” Ибн Касирга кўра, бу асарнинг исноди пухтадир.
Умар разияллоҳу анҳу Ироқдаги Саъд ибн Абу Ваққос ва Шомдаги Муовия билан ҳам худди шундай иш қилганлар. Ибн Саъд буни “ат-Табақот” да қайд этган.
Ислом давлати бундай фалокатларнинг асоратларини изга солишдан масъул экан, бу мусулмонлар шахс сифатида фалокатларга қарши курашишга кўмаклашишдан, ёрдам беришдан озод эканлигини англатмайди. Чунки зарарни бартараф қилиш далиллари ва мусибатланган кишига ёрдам бериш вожиблиги далиллари омм бўлиб, улар давлатни ҳам, шахсни ҳам ўз ичига олади. Расулуллоҳ саллоллоҳуалайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
مَنْ ضَارَّ ضَارَّ اللَّهُ بِهِ، وَمَنْ شَاقَّ شَقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ
“Ким бировларга зарар берса, унга Аллоҳ зарар беради. Ким бировларни машаққатга солса, уни Аллоҳ машаққатга солади.” Ҳоким “ал-Мустадрок”да ривоят қилган”.
المُسْلِمُ أخُو المُسْلِمِ لا يَظْلِمُهُ ولَا يُسْلِمُهُ، ومَن كانَ في حَاجَةِ أخِيهِ كانَ اللَّهُ في حَاجَتِهِ، ومَن فَرَّجَ عن مُسْلِمٍ كُرْبَةً، فَرَّجَ اللَّهُ عنْه كُرْبَةً مِن كُرُبَاتِ يَومِ القِيَامَةِ، ومَن سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَومَ القِيَامَةِ
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, (унга бировлар зулм қилаётганда)уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарини ҳожатини раво қилса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ қиёмат куни унинг оғирликларидан бирини енгил қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади.” Бухорий ривояти. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини бир-бирига киргизиб:
المُؤْمِن لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا
“Мўмин мўминга нисбатан бири бошқасини қувватлаб турадиган бинога ўхшайди”, – дедилар. Бухорий ривояти.
Мана шу далилларнинг барчаси омм бўлиб, мусибатланган кишига ёрдам беришни давлатга вожиб қилганидек, мусулмон шахсларга ҳам вожиб қилади. Шунинг учун давлат мусулмон фуқаролигини олган барча кишиларни фалокат юз берган ҳолатда унга қарши курашишга сафарбар қилади. Уларнинг ҳаракатларидан иложи борича самарали фойдаланиш учун уларни бир тартибга келтиради. Қутқариш ишларини бажаришаётган пайтда уларни ҳимоя чораларини кўради. Улар билан ваколатли махсус кадрлар ўртасини мувофиқлаштиради. Шунингдек, агар Байтул молда етишмовчилик бўлса, Ислом давлати ёрдам бериш ишларига сарфлаш учун бой мусулмонларга эҳтиёжларидан ортиғини солиқ қилиб солиши ҳам мумкин.
Ислом давлати чет давлатларга қарашли, “Халқаро ташкилотлар” деб аталувчи қутқарувчи гурухларга ёрдам бериш бахонасида мамлакат ичкарисига киришларига асло йўл бермайди. Чунки инсонпарварлик, жабрланганларга ёрдам бериш шиорларлари остида яширинган бундай ташкилотлар одатда фалокатлардан мамлакат ичкарисига кириш ва миссионерлик ишларини олиб бориш учун қурол сифатида фойдаланадилар. Улар бундай фалокатлардан сиёсий ёки разведка ишларини олиб бориш, давлатга қарши гурухларни қўллаб-қуватлаш ва фитна тарқатиш қуроли сифатида фойдаланадилар. Шунинг учун бундай ташкилотларнинг фойдасидан зарари кўплиги аниқ. Уларнинг гарчи ёрдам бериш баҳонасида бўлса-да, Дорул исломга кириб олишлари фитна уруғларини сочишларига ҳамда куфр давлатларининг Ислом давлати устидан ҳукмронлик қилишларига замин тайёрлайди. Аллоҳ таъоло эса, бизларни кофирлар учун мўминлар устидан йўл очиб бермаслигимизга буюради.
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
“Аллоҳ кофирлар учун мўминлар устидан асло йўл бермас”. [4:141].
Пул ва бошқа моддий шаклдаги хорижий ёрдамларнинг ҳам мамлакатга кириши таъқиқланади. Чунки бундай ёрдамлар одатда қурол-яроқ контрабандаси учун ёки мамлакат ичкарисида кофир давлатлар манфаатини ўрнатиш учун воситаси бўлади. Бизлар, мисол учун, Япониядаги зилзилаларга ўхшаш ишларда, тараққий этган мамлакатлардаги фавқулодда вазиятларни бошқариш тажрибаларидан фойданишимиз, Финландияга ўхшаб фавқулодда вазиятлар таълимини жорий этишимиз мумкин. Бироқ, уларнинг тажрибасидан фойдаланишда албатта Халифалик давлати шароитлари эътиборга олинади.
Бахтсиз ҳодисалар ва тез ёрдам маркази
Тез ёрдам хизматлари соғлиқни сақлашнинг асосий таркибий қисмидир. Чунки улар жароҳатлар ва шошилинч тиббий ҳолатлар натижасида келиб чиқадиган кўплаб ўлимларнинг олдини олиш, ушбу ҳолатларга тўғри ва тезкор муносабатда бўлишда муҳим аҳамиятга эга. Халифалик давлати барча кенг қамровли бирламчи соғлиқни сақлаш марказларини биринчи тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам марказлари билан таъминлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, у минтақаларни олислиги ва аҳоли сонининг ададига қараб, ҳар бир туман ва вилоятнинг марказий шифохоналарида энг янги жиҳозлар билан жиҳозланган, нафас олиш реанимацияси, кичик жарроҳлик операциялари учун хоналар ажратилган марказлар билан таъминлашга ҳаракат қилади.
Кеча-ю кундуз фаолият олиб борадиган ушбу марказларни турли ҳил ҳолатлар учун фавқулодда ва тез ёрдам кўрсатишга лойиқ табиблар, шифокорлар, ҳамширалар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги техниклар жамоаси бошқаради. Улар узоқ иш соатлари натижасида, диагностика ва зудлик билан даволашда ақлий концентрациянинг пасайиши оқибатида чарчоқ, сустлик ва хатолардан қочиш учун одатдаги иш соатларидан қисқароқ соатлардаги навбатчиликда хизмат қиладилар. Фавқулодда ва тез тиббий ёрдам марказлари ўзларига бевосита бирламчи тиббий санитария пунктларидан келиб тушган беморларни қабул қилади ва уларни синфларга ажратиб, ишнинг жиддийлиги ва беморни қутқариш учун зарур бўлган бошқа зарур тартиб-қоидалар бўйича уни ўша касаллик мутахассисларига йўналтиради.
Халифалик давлати биринчи кунданоқ ушбу тез тиббий ёрдам хизматларини яхшилашга ҳаракат қилади. Ушбу хизматларда бошқалардан ажралиб туриш учун барча мавжуд услуб ва воситаларни ишга солади. У беморни ҳаётини сақлаб қолиш жуда муҳим бўлиб турган вақтда уни воқеа жойида ёки унинг уйида даволашни бошлаш орқали мамлакатдаги бошқа жиҳозлар билан биргаликда ижтимоий боғланиш механизмлари ёрдамида керакли тез ёрдам хизматларини кўрсатади. Юрак қон томирлари бўлимлари ва бошқа мутахассисликлар каби зудлик билан даволовчи мобил бўлимларини таъминлайди. Тасвир ёки интернет таҳлиллари каби тезкор маълумотларни узатиш технологияси тез ёрдамнинг келгуси қадамларини белгилашда бу бўлимларнинг ишини қулайлаштиради. Тез ёрдамнинг кейинги қадамлари жарроҳлик амалиёти ёки қон қуйишга тайёрлаш бўлиши мумкин. Мия ёки юрак қон томирларида уюлиб қолган қонларни олиб ташлаш ёки ҳар-ҳил ҳодисалардан ёки овқатдан захарланиш каби жамоий тез ёрдам ҳолатлари учун кроватларни тайёрлаш тез ёрдамнинг кейинги қадамлари бўлиши мумкин.