Истанбулда Кашмир масаласи муҳокама қилинди

6384
0

Истанбулда Кашмир масаласи муҳокама қилинди

Ҳиндистон босқинчилиги остида қолган Кашмир муаммоси Истанбулда ташкил қилинган “Халқаро Кашмир конференцияси”да муҳокама қилинди. Конференцияда сўзга чиққан элчилар, сиёсатчилар, адвокатлар ва депутатлардан ташқари кўплаб меҳмонлар ҳам иштирок этди.

Покистоннинг Анқарадаги элчиси Юсуф Жунайд Ҳиндистон 2019 йилдан бери инсон ҳуқуқларини даҳшатли тарзда поймол қилиб келаётганини билдирди. Жунайднинг таъкидлашича, минтақадаги амалиётларга қарши чиққан ҳуқуқ ҳимоячиларининг овозлари ўчирилмоқда, мулклар вайрон қилинмоқда, диний эркинликлар чеклаб қўйилган, аёллар ҳуқуқлари каби кўплаб инсон ҳуқуқлари поймол қилинмоқда.

“Агар Ҳиндистоннинг яширадиган нарсаси бўлмаса, нега БМТ мустақил расмийларига Кашмирга киришига рухсат бермайди?”, “Ҳиндистон кашмирликларга қарши ҳеч қандай ёмон иш қилмаган деб ҳисобласа, нега БМТ ҳомийлигидаги плебисцитдан қочади?” деган саволларни ўртага ташлади элчи.

Туркия олий мажлисининг депутати Туғба Ишик Эржан Кашмир масаласи минтақавий масала эмаслиги, балки Жанубий Осиё ва бутун дунёда барқарорлик ва тинчликка тўсқинлик қилаётган мураккаб муаммолардан бири эканлигини таъкидлади. “Ўзаро тўқнашувни бартараф этиш ва мустаҳкам тинчлик йўлини очиш учун барча томонлар ўртасида жонли ва конструктив музокаралар ўтказиш ҳаётий аҳамиятга эга. Кашмир можаросининг адолатли ечими БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларига риоя қилишни талаб қилади”, деди Эржан.

Изоҳ: Мусулмонларнинг бошига тушган энг аччиқ мусибатлардан бири, муаммоларни ўзлари ҳал қилишлари ўрнига мустамлакачи кофир давлатлар ёки ўша давлатлар тузган ташкилотларга мурожаат қилиб, улардан “адолатли” ечим кутишидир. Бу эса, куфр аҳлининг мусулмонлар устидан ҳукмрон бўлиб олганини, ишларнинг тизгини уларнинг қўлига ўтиб кетганини англатади. Ваҳоланки мусулмонлар бошига ёғилаётган мусибатларнинг асл сабабчиси ана ўша “адолатли ечим кутилаётган” мустамлакачи кофир давлатларнинг ўзлари эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Қолаверса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кашмир борасида 1948, 1949 ва 1957 йилларида Ҳиндистон кучларининг Кашмирдан чиқиб кетиши шартлигини кўрсатган қарорлар чиқарди. Аммо ҳозиргача ҳинд қўшини у ерда мавжуд, Кашмир муаммосининг ҳал бўлишидан эса ҳанузгача дарак йўқ. Муаммонинг ҳал бўлиши у ёқда турсин, яна-да чуқурлашиб бормоқда. Чунки БМТнинг чиқарган қарорлари ҳеч қачон мусулмонларнинг фойдасига қаратилмайди. Балки ҳар доим мусулмонларнинг юртларини парчалаб ташлашга қаратилган бўлади.

Шундай экан, Кашмир муаммоси ва шу каби бошқа муаммоларнинг ечими БМТ қарорлари ёки музокаралар орқали эмас, балки авваламбор Халифалик давлатини тиклаш, сўнг унинг байроғи остида Ислом қўшинини сафарбар қилиш билан ҳал қилинади. Бироқ бугунги кунда Халифамиз йўқлиги сабабли, Ислом душманлари эрта-ю кеч мусулмонларнинг ерларини топталаётган бир пайтда, куфрга малай маҳаллий ҳокимлар бу қўшинларни ўз казармаларида чиқишга изн бермай ушлаб турибди.

Маълумки, агар  Ислом Уммати битта Халифалик байроғи остида бирлашадиган бўлса, дунёдаги энг катта қудратга айланади. Шунингдек, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш бу Умматнинг қалб тўридан жой олган. Агар битта Халифа чиқиб, душманга қарши жиҳод эълон қилса, ҳар бир мусулмон – хоҳ у ҳозирда мусулмонлар армияси сафида хизмат қилаётган бўлсин ёки бўлмасин – ҳеч иккиланмай жиҳодга отланишига асло шубҳа йўқ.

Бунинг учун мусулмонлар Аллоҳнинг ҳукмлари билан ҳукм юритадиган ва Аллоҳнинг душманларига қарши жиҳод қиладиган бир Халифани тиклаш учун ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоати билан бирга ҳаракат қилишлари зарур. Хусусан улар орасидаги куч-қудрат эгалари ўз йўлларида тўғаноқ бўлиб турган, Ғарбга малай ҳокимлардан бошқарувни тортиб олиб, уни мусулмонларнинг  азизликларини ва шон-шарафларини қайта тиклаш учун ҳаракат қилаётган мухлис етакчиларга топширишлари лозим. Ана шунда нафақат Кашмир ёки Фаластин, балки босиб олинган барча Исломий юртлар куфр зулмидан ҳақиқий маънода озод бўлади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here