Сенат Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини белгилашга доир ҳужжатни маъқуллади

1875
0

Сенат Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини белгилашга доир ҳужжатни маъқуллади

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон республикаси билан Қозоғистон республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада қайд этилишича, мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан 2022 йил 21 декабр куни имзоланган. Шартномага кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 минг 356 километрдан кўпроқни ташкил этади.

“Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди”, дейилади Сенат хабарномасида.

Изоҳ: Ўтган асрнинг бошларида Британия ва Франция давлатлари Сайкс-Пико битими билан араб ўлкалари ўртасида чегаралар тортгани каби, худосиз коммунистлар ҳукумати бўлган собиқ СССР давлати ҳам, азалдан бир Уммат вакиллари бўлган Туркистон мусулмонларига “миллат” ва “ватан” деган хатарли тушунчани сингдириб, уларни бешта республикага бўлиб ташлади.

Қаерда бўлишидан қатъий назар, сунъий равишда мусулмонлар орасини ажратиш Ислом нуқтаи назаридан ҳаром бўлиб, қонли йўл билан Исломий ўлкаларда вужудга келтирилган чегараларни тан олиш асло жоиз эмас. Чунки Ислом Умматини бир-биридан ажратиш, бўлиб ташлаш, заифлаштириш, ихтилофга солиш, ўрни келганда бир-бири билан уруштириб қўйиш мақсадида мусулмонлар ўртасида сохта чегалар тортиш куфр аҳлининг режасидир. Бундай бўлиб ташлашлар оқибатида мусулмонлар ўртасида янги-янги муаммолар ва тўсиқлар пайдо бўлиши табиий. Исломий юртларнинг ҳар ерида, бўлиниш оқибатида юзага келган кўплаб аянчли ҳолларни кузатиш мумкин. Ваҳолангки, мусулмон киши доимо “ер юзидаги барча мусулмонлар менинг биродарим, унинг муаммоси менинг муаммойимдир, унинг севинчи менинг севинчимдир, унинг ташвиши менинг ташвишимдир” деган позицияда туриши лозим.

Аммо ҳозирги пайтда Марказий Осиёда бўлсин, ёки Ислом оламининг бошқа минтақаларида бўлсин, мусулмонлар бундай сунъий чегаралардан безор эканлигини очиқ ифода этмоқдалар. Агар бирор чегара пости очилиши ҳақида хабар тарқаладиган бўлса – гарчи у хабар тасдиқланмаган бўлса ҳам – чегаранинг ҳар икки тарафидаги мусулмонларнинг қувончлари ҳақида гапирмай қўяверинг. Аммо мусулмонлар мустамлакачилар тарафидан чизиб берилган чегараларни тан олмай, ўз бирлиги сари ошиқаётган бир пайтда давлат имомларининг ушбу сунъий чегараларни ёқлаб чиқиши мусулмонларнинг бошига битган бало бўлмоқда. Бу ҳам етмагандай, мусулмонлар ўртасини бўлиб қўйган сунъий чегараларда туриб олиб, мусулмонларни силаи раҳмдан (яқинлари ва қариндош-уруғларини зиёрат қилишдан) тўсаётган чегарачиларни “мужоҳидлар”, ушбу сунъий чегараларни қўриқлаш учун қурол кўтариб туришни “Жиҳод”, икки мусулмонни ажратиш йўлида жон беришни “Шаҳидлик”, деб фатво бериб туришлари “ўлганни устига тепмоқ” бўлмоқда. Агар бу имомлар холис бўлганда эди, мусулмон халқлар орасини ажратиб турган бу сохта чегараларни ҳақиқий Шаръий ҳукмини баён қилган ва бу чегараларни таг-туби билан олиб ташлашга чақирган бўларди.

Қолаверса чегараларни демаркация қилиш ёки икки давлат ўртасидаги бахсли ҳудудларни хал этиш билан мусулмонларнинг муаммолари ечилиб қолмайди. Балки мустамлакачи давлатлар мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни тарк қилиб, яна қайта ўз динлари Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билангина хал бўлади. Агар мусулмонлар чиндан ҳам ўзаро ўрталарида муаммолар бўлмаслиги, яна аввалгидек бир Уммат вакили, ўзаро биродар бўлиб яшашни ҳамда бир-бирлари билан ҳеч қандай тўсиқ ва муаммоларсиз эркин борди-келишни исташса куфр томонидан ўрталарига тортилган чегарани йўқ қилишлари, Ислом ақидаси ва дини асосида бирлашишлари лозим. Муаммонинг бундан бошқа йўли мавжуд эмас.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here