بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«Шомлик қардошларимизга нисбатан бўлаётган адолатсиз ирқчиликка қарши биз билан бирга бўлинг»
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти айни ном остида норозилик пикети ўтказди
Маълумки, Ливандаги суриялик қочқинларга қарши ирқчилик ҳужумлари кучайиб бормоқда… Ливан шимоли ҳокими уларга нисбатан бир қанча адолатсиз қарорларни қабул қилди… Ливан хавфсизлик хизмати ўз ваколатига зид равишда қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиб, юзлаб суриялик қочқинларни қамоққа олди ва ўнлабини Башар режимига экстрадиция қилди… Мана шундай бир вазият қаршисида, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти суриялик қочқин қардошларимизга нусрат-ёрдам бериш ҳамда ҳоким томонидан чиқарилган адолатсиз қарорларга ва қочқинларни Асад режимига топширилишига қарши чиқиш учун мамлакат шимолидаги Триполи аҳолисини норозилик пикетига чақирди.
Пикет 2023 йил 28 апрел куни жума намозидан сўнг бўлиб ўтиб, чақириққа юзлаб инсонлар жавоб қилди. Пикет бошланишида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, Асад режими қамоғидан озод бўлиб чиққан Аҳмад Абдуллоҳ нутқ сўзлади. У ўз нутқида «қочқинлар бизнинг қардошларимиздир, орамизда хавфсиз яшашга тўлиқ ҳақлари бор, биз уларнинг эркинлигини чекловчи қаттиққўл қарорлар чиқарилишига қаршимиз ва уларнинг таҳқирланишига асло йўл қўймаймиз», деди. Сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлим раиси доктор шайх Муҳаммад Иброҳим нутқ сўзлаб, расмий раҳбарларни Америка буйруқларига итоат қилиб, Башар Асад билан муносабатларни нормаллаштириш учун елиб югураётган режимларга эргашишдан, шунингдек, Шом аҳлига босим ўтказишда давом этишдан огоҳлантирди. Шайх Муҳаммад оммавий ахборот воситаларига қочқинлар тўғрисида обрўсизлантирувчи нотўғри маълумотлар тарқатиш ҳамда гўёки Ливандаги кризисга қочқинларни сабаб қилиб кўрсатишдан иборат шубҳали кампанияларини тўхтатишни эслатиб ўтди. Чунки аслида юртдаги кризисга миллиардлаб суммадаги омма бойликларини талон-тарож қилаётган коррупциячи режим сабабчилиги ҳаммага очиқ маълум.
Шайх Муҳаммад Ғарб ва унинг малайларининг куни битиб қолганини, Ислом нури эса қайта нур соча бошлаганини, бу кунларнинг айланиб туришини ва албатта Аллоҳ Таоло ҳақни ҳақ, ботилни ботилга чиқаришини таъкидлаш билан ўз нутқини тугатди.
Пикетда Триполи аҳолисидан бўлган Ҳизб тарафдорлари ҳамда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ сайтлари масъуллари қатнашди.
Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 442-сонидан