Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси парламент спикерининг собиқ ўринбосари Эли Ферзлини зиёрат қилди

551
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси парламент спикерининг собиқ ўринбосари Эли Ферзлини зиёрат қилди

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси ўзининг марказий алоқалар бўйича қўмитаси номидан 2023 йил 28 апрел жума куни Ливандаги парламент спикерининг собиқ ўринбосари ва собиқ депутат Эли Ферзлини зиёрат қилди. Учрашувда асосан юртдаги ва бутун минтақадаги мавжуд сиёсий вазият муҳокама қилинди, шунингдек, Ливандаги суриялик қочқинлар билан боғлиқ долзарб муаммога ва айни масалага нисбатан ҳозирда қилинаётган хавфли муносабатга тўхталиб ўтилди. Учрашувда, шунингдек, давлат президентлиги ва унга кўрсатилган шахслар масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жаноб Ферзлининг сўзларига кўра, бу борадаги ҳал қилувчи нарса президентнинг шахси бўйича консенсуснинг мавжудлигидир. Кейин делегация Ҳизб ут-Таҳрирнинг Саудия-Эрон келишуви ва Суданда бўлаётган ҳарбий кураш ва унинг оқибатлари мавзуси тўғрисида ўз фикрини баён қилди. Жаноб Ферзли айни мавзуга ўз қизиқишини билдирди. Делегация унга айни мавзуга оид Ҳизбнинг муфассал ёзма фикрини тақдим қилди.

Делегация жаноб Ферзлига ушбуларни таъкидлади:

«Ислом Уммати ягона Уммат. Унинг давлатида этник озчилик деган термин ёки тушунча йўқ. Чунки Уммат ўз фарзандларига мусулмонлар ва ғайримусулмонлар ишларини ажратмаган ҳолда ғамхўрлик билан бошқаришни ўргатади. Ливан Ислом Умматининг бир бўлаги бўлиб, мусулмонлар билан ғайримусулмонлар ўртасидаги муносабат мана шу тушунча асосида бўлиши керак. Ислом ўз давлатига эга дин бўлиб, унинг бағрида мусулмон ва ғайримусулмонлар халқлар узоқ йиллар давомида айтарлик жиддий муаммоларсиз яшаб келишган. Улар то Ғарб бостириб кириб, юртларни эгаллаб олиб, уларни майда давлатчаларга парчалаб ташламагунча ҳамда уни ва бойликлари устидан ҳукмронлик қилиш учун миллатчилик, ватанпарварлик ва тоифачиликни озиқлантиргунича шундай ҳолатда бўлганлар».

Учрашув сўнггида жаноб Ферзли делегацияга ўзининг «Энг гўзал тарих эртага эди» номли китобининг учинчи нашрини совға қилди. Делегация учрашувдан чиқар экан, жаноб Ферзли билан вазиятни муҳокама қилишни давом эттиришдан ҳамда унга Ҳизбнинг сиёсий фикрларини мунтазам етказиб туришдан умидвор эканини маълум қилди.

Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 442-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here